Главная » 2013»Iyun»22 » Равшан Эрматов Бразилия-Италия ўйинини бошқаради
00:38
Равшан Эрматов Бразилия-Италия ўйинини бошқаради
ФИФА рефериси Равшан Эрматов бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Конфедерациялар Кубоги - 2013 баҳслари 3-туридан ўрин олган Бразилия - Италия учрашувини бошқариб боради.
Ушбу учрашувда Эрматовга қанотларда Абдуҳамидилло Расулов (Ўзбекистон) ҳамда Баҳодир Қўчқоровлар (Қирғизистон) ёрдам берадилар.
ФИФА Конфедерациялар Кубоги - 2013 баҳслари бу йили ҳисоб бўйича тўққизинчи маротаба ўтказилмоқда. Мазкур мусобақада ҳар бир қитъанинг (АФК, УЕФА, ОФК, КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ) сўнгги чемпионлари билан бир қаторда, жаҳон чемпионати ғолиби ҳамда турнир мезбони иштирок этади.
Қайд этиш лозим, ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов ва унинг биригадаси Конфедерациялар Кубоги баҳсларида биринчи марта ҳакамлик қиладилар. Маълумот ўрнида, Эрматов шу пайтгача 2010 йилги жаҳон чемпионати баҳслари, ёшлар ва ўсмирлар ўртасида иккита жаҳон чемпионати финал босқичлари, Олимпиада ўйинлари ва клублар ўртасидаги иккита жаҳон чемпионати баҳсларида ишлаган.