Главная » 2012»Dekabr»29 » Расман.Ўзбекистонда корбобо ва коркиз ман килинмаган
00:37
Расман.Ўзбекистонда корбобо ва коркиз ман килинмаган
Расман. Ўзбекистонда Қорбобо ва қорқиз ман қилинмаган Аксинча, бу йил Янги йил янада кенг нишонланади. Мустақиллик майдонига 12 жуфт Қорбобо ва Қорқиз ташриф буюради. Ўзбекистон маданият ва спорт ишлари вазирлиги Янги йил байрамининг бош қаҳрамонлари бўлмиш Қорбобо ва Қорқизнинг номи ўзгартирилгани ҳақидаги маълумотни рад этди. Сўнгги пайтларда баъзи (асосан хорижий) электрон ОАВларида Ўзбекистонда Янги йил байрами ва унинг анаънавий эртак қаҳрамонлари тақиқлангани ҳақидаги турли хабарлар тарқатилганди. Бунга Янги йилнинг миллий байрам эмаслиги ва уни секин-аста одамлар онгидан ўчириш мақсад қилингани сабаб қилиб кўрсатилган. Шунингдек, давлат телеканалларига ҳам Қорбобо, Қорқиз ва арчаларни кўрсатмаслик ва бундай тадбирларни ёритмаслик ҳақиад кўрсатма берилгани айтилганди. Бироқ Республика маданият ва спорт ишлари вазирлигининг қайд этишича, Ўзбекистонда ҳеч ким бундай кўрсатма берган эмас ва Янги йил байрами нафақат Тошкент шаҳрида балки Республиканинг барча ҳудудларида ҳар доимгидан ҳам кўтаринки кайфиятда аллақачон нишонлай бошланган. "Янги йилгача яна бир неча кун бор, лекин ҳозирданоқ пойтахтимизда байрам кайфияти ҳукмрон. Айниқса, шаҳар маркази ўзгача қиёфа касб этган, байрам тадбирлари бўлиб ўтадиган Мустақиллик майдонида эса қишки шаҳарча қад ростлаган”, - дейилади вазирлик матбуот хизмати баёнотида. Бу ерда эстрада юлдузлари иштирокида байрам концерт дастури бўлиб ўтади. Қолаверса бу йил биринчи марта майдонда бир вақтнинг ўзида 12 Қорбобо ва 12та Қорқиз байрам тантаналарида қатнаашади. Вазирлик матбуот хизматининг маълум қилишича, тез кунда Маданият ва спорт ишлари вазири Т.Қўзиевнинг шахсан ўзи Янги йил байрами ҳақида батафсил интервью беради.