Рашид Холиқов беморлиги ва у Германияда операцияни ўтказгани хақида хабар бергандик. Айни дамда шоу-бизнес оламида унинг Тошкентга қайтгач қаттиқ бетоб бўлиб қолгани мухокама қилинмоқда ва кимдир инсульт деса яна кимдир қандли диабети салбий натижалар келтирмоқда дейди.
Бу борада Райхон эса уни қўллаб-қувватлашни лозим топмоқда ва уни қўллаб-қувватлаш учун мақола ёзишимизни илтимос қилиб мурожаат қилди. -Уни рухан қўллаб-қувватлаш мухим ва бу бемор инсонга ижобий таъсир кўрсатиб, соғайишига ёрдами тегади дейди Райхон ва Рашид Холиқовни касаллиги билан боғлиқ батафсил хабарларни ошкор этмасликни илтимос қилди.
Афсуски, халқдаги миш-мишлар болалаб, янада хунукроқлари тарқаб кетганидан кўра, оммавий ахборот воситалари аниқ хабарларни етказгани маъқулроқ бўлса керак.
Бундан аввалги хабаримизда велосипед билан мотоциклни адаштириб юборгандик. Маълум бўлишича, хаммаси Хиндистондаги Гоа оролида Рашид Холиқовни оёғини хашарот чақиб олгач бошланган. У яра Рашид Холиқовни мотоциклда харакатланиши натижасида зўрайгани ва тўйга "бирров"га келганида бирданига, бехосдан йиқилар даражага етганини гувохлар маълум қилмоқда. Шу билан Германияда операцияни муваффақиятли ўтказиб Тошкентга қайтгач, асоратлар зўрайганини айтишмоқда. Менимча қолган деталлар шартмас, асосийси айни дамдаги унинг ахволи ва уни енгиш.
Соғлом фикр ва ниятда хамиша соғлом натижа бўлиши тайин. Инсониятни танаси барибир рухий кечинма билан узвий боғлиқ ва ички ирода, хамда кайфият юқори натижаларни кўрсатади. Беморликнинг хар қандай кўриниши хам, қандай кечиши ва қандай кетиши барибир инсонни ўзини қўлида.
Рашид Холиқовнинг хаётдаги ютуқлари бисёр ва бу касаллик устидан ғалаба қозонишига ишонамиз!
Туғилибмизки, хар нарсада кураш билан умримиз ўтади. Касаллик билан эса аввало рухан курашмоқ керак.
Соғлиқ тилаймиз Рашид ака. Чекинманг, сиз кучлисиз, биз сиз билан!