SHERLAR.BIZ Shanba, 21.12.2024, 17:26
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 17
Mexmonlar: 17
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Iyun » 9 » Пўлат Саидқосимов гапиришни истамайдиган фақат битта армон бор
10:25
Пўлат Саидқосимов гапиришни истамайдиган фақат битта армон бор
Пўлат Саидқосимов. Бу инсон билан суҳбатга отланар эканман, ҳаётда ўта жиддий инсон бўлган актёрнинг салаботидан бироз чўчидим. Аммо учрашув аввалида унинг юзидаги меҳр ва илиқ истара аввалги ҳаяжонни йўққа чиқарди. Бўлган суҳбатни эътиборингизга ҳаво этиш аввал актёрнинг: "Менинг ҳаётим бекатлардан тузилмаган. У доим бир маромда текис кетган. Фақат биргина армонимни инобатга олмаганда...” деган гапини ёзиб ўтмоқчиман. Актёрнинг болалиги, қийинчиликлари-ю касби, шахсий ҳаётидаги биргина армони суҳбатда тўлиқ баён этилган...

Биринчи бекат
Умримнинг биринчи бекати бу — ёшлигимдир. Оилада учта ўғил бўлганмиз. Мен энг кенжаси эдим. Ота-онамдан эрта айрилганмиз. Катта ҳаётга энди қадам қўйиб келаётганимизда вафот этишган. Айтмоқчиманки, болалигимиздан ўзимизда масъулиятни ҳис этганмиз. Ақлимни таниган кезларим уруш йилларига тўғри келган. Мактабда ўқиш билан биргаликда, уйдагиларга ёрдам тариқасида тирикчилик ҳам қилганмиз. Онам раҳматли билан биргаликда уйдаги нарсаларни сотганларимиз эсимда. Кечқурунлари боғда сув, папирос сотганман. Қилмаган юмушим қолмаган. Бир сўз билан айтганда қийин даврда катта бўлганман. Баъзида набираларим "сиз қандай ўқигансиз” деб саволга тутишади. Очиғини айтаман, мен мактабда жуда ёмон ўқиганман. Сабаб, юқорида айтиб ўтганимдек, ўша пайтда ўқишимдан кўра оиламга ёрдам берганим муҳимроқ эди.

Иккинчи бекат
Болалигим қийин ва ташвишли ўтган бўлса ҳам санъатга бўлган қизиқиш мени тарк этмаган. Эсимда, болалигим ўтган Пушкин ҳайкали атрофида Муқимий театри доим ўз томошаларини қўярди. Тирикчилик баҳонасида уларнинг спектаклларини кўриб завқланардим. Айнан мана шу театр кинога бўлган қизиқишимни орттирган. 1950 йил 10 синфни битириб тўғри Санъат институтига борганман. Гуруҳда 8 йигит бир қиз таълим олганмиз.

Учинчи бекат
1954 йилда ўқишни битиришим билан мени Самарқанд вилоятига 3 йил ишлаб бериш учун юборишди. Шундай қилиб, Ҳамид Олимжон номидаги мусиқали драма театрида актёр сифатида иш бошлаганман.
Уч йил Самарқандда ишлагач, яна фаолиятимни Тошкентга келиб давом эттирганман. Ўзбек Давлат Миллий академик театрида 1957 йилдан то 2006 йилгача актёр сифатида ишимни олиб борганман.
Менинг ўқишга киришим ҳам, ундан кейин иш бошлашим ҳам ҳеч қачон қийинчилик туғдирмаган.

Тўртинчи бекат
Театрдаги фаолиятим билан биргаликда кинога қизиқишим кучайган. 1993 йил ўз студиямнинг ишини йўлга қўйганман. Аввалига театрдаги ҳамкасб актёрларнинг суратларини чиқариш билан шуғулланган бўлсам, кейинчалик бу студия фильм суратга олиш ишларини бошлаган. Биласизми, ўша пайтларда негадир театр актёрларининг кинога чиқиши бироз қийин бўлган. Негадир бизнинг кинолардаги бош ролларга доим қўшни давлат актёрлари таклиф этилган. Шахсан ўзим ҳам 10 йил давомида фақатгина кинорежиссёрлар синовидан ўтолмай "кинопробалар” топшириб юрганман. Доим фақат эпизодик ролларни беришарди. Балки кино студия очишимга ҳам айнан мана шу нарса сабаб бўлгандир... Кинодаги илк катта ролим 1971 йил Саид Аҳмаднинг "Уфқ” асари асосида ишланган "Муҳаббат можароси” фильми бўлган. Ўзимга ўзим агар шу фильмдаги вазифамни аъло даражада бажарсам, кино оламида менга йўлим очилади деб астойдил ҳаракат қилганман. Икки йилдан сўнг эса олим Абу Райҳон Берунийнинг ролини ўйнаш учун тасдиқланганман. Тан олишим керак, ролга мени танлашлари жуда қийин бўлган. Назорат комиссияси ишончини қозонишнинг ўзи бўлмасди. Икки қисмдан иборат ушбу фильм бутун дунё бўйлаб намойиш этилган. Кино соҳасига кириб келишим бироз узоқ кутилган бўлса ҳам мана энди ҳаммаси ўзгача. 1971 йилдан то бугунга қадар кетма-кет кинофильмларда рол ижро этиб келяпман.

Мен ўзимни бахтли инсон деб биламан. Танлаган касбимда мен ролга тўйган инсонман. Театр, кино, телевидиниеда ҳам ўзим истаган барча ролларни ижро эта олдим. Касбимдан қониқиш ҳосил қилиб, ишлаб келдим. Бирон бир орзу қилган ролимга эришолмаган вақтимни эслолмайман. Қайтадан танлаш имкони туғилганда ҳам барибир актёрликни танлаган бўлардим. Бугун нимаики топган, нимагаки эришган бўлсам, барчаси касбим туфайли.

Бешинчи бекат
1961 йил оила қурдим. Рафиқам Робихон билан талабалик йиллари танишганман. Мен ижод йўлидан кетган бўлсам, у институтни якунлаб ўзини талабларга бағишлаган аёл. 35 йил давомида санъатни севувчи талабаларга билганларини ўргатиб келди. Бугун эса ўзим бадиий раҳбарлик қилаётган студияда, бир қатор киноларда рол ижро этишга чақиряпман. Мана яқинда ҳам илк тижорат фильмим "Аланга”да ҳам бош роллардан бирида намоён бўлади. Учта фарзандим бор эди. Катта ўғлим муҳандис. Қизим уй бекаси. Кенжа ўғлим 44 ёшида бир фожиа сабаб қазо қилган... (Бу мавзуда узоқ тўхталишни истамади) 9 та набирам 6 эварам бор.

Фарзандларимдан ҳеч бири санъат йўлини танламади. Агар уларнинг ўзи истаганида мен бу соҳадан кетишларига қаршилик билдирмасдим, аммо исташмадими, мажбурламайман. Раҳматли кенжа ўғлимдан қолган ёдгорим — набирамнинг санъатга қизиқиши баланд. Шунинг учун бир-икки фильмларда кичик ролларни ўйнаяпти. Қолганлари бошқа касбларда.

Пўлат Саидқосимов билан суҳбатимиз шу йўналишда узоқ давом этиши мумкин эди. Аммо, камтаринлик, хокисорлик сабабми, Пўлат ака негадир ўз фаолияти, ижодий ютуқларига узоқ тўхталишни истамади. Зотан, бу инсоннинг ҳаёти, истеъдоди ва фаолияти хусусида унинг ижросидаги роллар сўзлайди. Халқ у кишини яхши танийди. Зотан халқнинг ихлоси, эътибори, муҳаббатига сазовор бўлишнинг ўзи беқиёс бахт.

Алия тайёрлади
Категория: Shou biznes olami | Просмотров: 866 | | Рейтинг: 5.0/5
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Iyun 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz