Мен ҳаётнинг гўзалликларидан лол қоляпман. Ҳаёт менга шундай гўзалликларни берди-ку… Усўлмайди, навқирон бахтиёрлик хисси билан мунаввар. У кулса оламни яйратади, у жилмайса дилимда хушнудлик нафаси югуради. Унинг орзу умидлари ичида энг гўзали беғуборлик. У ўз туйғуларини менинг қалбим зарварқларига битади. Мен унинг туйғуларини хис килишдек бахтга муяссар бўлганман. Бундан дунёларча севинаман. Кўзларимдаги қувонч, орзу умид берган қаттият барча-барчаси унинг умидлари. У қалбимнинг бекаси, орзуимнинг маликаси, мунисгина сирдошим. Унга хаёлан сирларимни очаман. У шамдай бағримга тўкилади. Шамнинг таровати ила дилим оловланади. Айтади, мен иродали эканман. Лекин ўша ироданинг яратувчиси у. Орзуларим у билан бепоён. У билан поёнсиз кенгликларда тентирайман. Унинг ҳарорати жонимга-жон. Овози мени ҳаётга қайтарувчи куч. У билан суҳбатлашар эканман, юрагим баҳтиёрлик хиссига асир бўлади. Мен ўша гўзалликнинг тутқуни, асири, кули бўлгим келади. Менга айтади: «сен менинг қалбимсан, сен дод солсанг, фарёд чексанг, ох урсанг, кўзларимга дунё коронғу кўринади» Мен унинг қалбига кўчганман. Тонг кўзларини эриниб очса, мен уйғок бўламан. Яна унинг ўйи билан овора. Ушу қадар сирдошки, айтмасам дардимни сезади, келмасам ёнимда пайдо бўлади. Мен ишонган, ҳурмат ила тилга олган инсон илм olib толмайди. Ухаётини илмда, деб билади. Биласизми? Мен унинг сўзларидан ҳар куни бохабар, орзу-умидларига елкадош эмасман. Лекин у менинг ёш қалбимга ғамхўр, меҳрибон. Хаёлларим унинг қошида унсиз. Сукунат бағрида ўзимни унга бағишлайман. Орзу-умидларини рўёбга чиқариш учун ўз-ўзимни сўроққа тутаман. Мен гўзал инсонларнинг қиёфасини эмас, балки уларнинг дил тубидан қалқиб чиқаётган самимий туйғуларини севаман. Ҳа, мен бу гўзалликка ошиқман. Ошиқлик хисси дилимга хотиржамлик беради. Уни эртамдан кутаман, яна эртамга бераман. Шуаснода пинхоний севгим давом этаверади. Ошиғим сирли туйғумнинг ижодкори У беғуборлигим, У шодонли-гим. Дилимдаги таскин у. Орзуим у билан мунаввар. Уnга, сиз ҳаёт боғбонисиз, қалбимнинг qirolisiz,ulkan tog'lardanda afzal suyanchimsiz деб камтарона таъриф беpaman.Camimiy va cheksiz pok tilaklar ila Samoviy_Ishq...