Парижда сайёҳлар билан муомала қилишни ўргатувчи дарслик чоп этилди.
Ушбу китоб маҳаллий официантлар, таксичи ва меҳмонхона ҳодимларининг ножўя ҳаракатларини тўғрилашга қаратилган. Маълум бўлишича, Франция пойтахтида хизмат кўрсатувчи ҳодимлар одатда ҳорижликлар билан мулоқотга киришишни ва оддий хушмуомалалик қоидаларига риоя қилишни билмас экан.
Хушмуомалалик қоидалари учун бор йўғи олти саҳифа керак бўлди. Китоб бепул тарзда тарқатилишга мўлжалланган бўлиб, инглиз ва француз тили қоришмасидаги ном билан аталган: "Do you speak Touriste?" («Сиз сайёҳчасига гаплашишни биласизми?»). Маслаҳатлар саккиз мамлакатдан келган сайёҳлар билан муомала қилишга қаратилган.
Муаллифларнинг таъкидлашларича, британияликлар уларни исмлари билан чақиришларини ёқтирар, италияликлар билан қўл бериб сўрашиш, америкаликлар эса хизмат хаққини аниқ билишлари зарур экан. Сўнгги вақтда Парижни эгаллаётган хитойлик сайёҳлар билан эса шунчаки табассум қилиб, уларнинг тилида саломлашиш кифоя экан.
Ҳозирча хушмуомалаликни тарғиб қилишга мўлжалланган китоб 30 минг нусхада китоб чоп этилди.