Главная » 2013»Iyun»10 » ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ ҚЎШИҚЛАРИНИНГ ТАЪСИР КУЧИ НИМАДА?
23:30
ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ ҚЎШИҚЛАРИНИНГ ТАЪСИР КУЧИ НИМАДА?
Ўзбекистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков Фарғона, Бухоро, Навоий, Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё вилоятларида гастрол концертлари берди. Эътироф этиш керак, ҳар бир вилоятдаги концерт ўзига хос файзли ва аншлаг даражасида ўтди! Концертларда кўп қўшиқларни хонанда жонли ижро куйлади. Ҳар бир қўшиқ томошабинлар, тингловчилар томонидан олқишлар билан кутиб олинди.
Ўзбекистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков: - Вилоятлардаги концертларим ҳар доимгидек чиройли ўтади. Йилдан йилга яхши бўлиб боряпти. Бунинг асосий сабаби, мухлислар! Мухлисларнинг маданий савияси, диди кундан кунга ўсиб боряпти. Бу йилдан йилга яққол сезиляпти. Уларнинг ҳар бир қўшиққа муносабати, санъатга бўлган муносабати ўзгарган. Концертга ҳам байрамдек муносабатда бўлиш, гуллар билан келиш дегандек, маданият даражаси ўсган.
- Қўшиқларингизнинг таъсир кучи нимада деб ўйлайсиз? Тингловчиларга шу қадар манзур бўлаётганининг сири нимада? - Мен учун доим матн биринчи ўринда бўлган. Ҳозир ҳам шундай. Чунки, барибир сўзда сеҳр бор. Бунга юз фоиз ишонаман. Сабаби, ҳаётда жуда кўп нарса, жуда ҳам кўп ишлар сўзга боғлиқ. Масалан, чиройли сўзлашни билган инсоннинг доим иши битади. Демак, қўшиқда ҳам чиройли сўз бўлгач, кўп нарсани ҳал қилади, деб ўйлайман.
Озодбек Назарбеков ҳамиша санъаткорлар ичида чин инсонийлик ва самимийлик рамзи бўлиб келган. Хонанда нафақат маъноли ва чиройли қўшиқлари, балки ҳақиқий инсоний фазилатлари билан ҳам қалблардан ўрин олиб келмоқда!
Озодбек Назарбековнинг вилоятлардаги концертларидан сўнг, эндиликда 15 июндан бошлаб, Россия шаҳарларидаги гастрол концертлари бошланади! 15 июнь Санк-Петербург 16 июнь Москва 17 июнь Омск 19 июнь Новосибирск 21 июнь Хабаровск 23 июнь Красноярск