Главная » 2013»Iyun»4 » Қосимов Хитой ва Кореяга карши таркибни эълон қилди
00:37
Қосимов Хитой ва Кореяга карши таркибни эълон қилди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов Хитой ва Жанубий Кореяга қарши ўйинлар учун чақирилган футболчиларнинг якуний рўйхатини эълон қилди.
Миллий терма жамоа бош мураббийи Хитойга қарши ўйинга жўнаб кетиш олдидан терма жамоага жами 23 нафар футболчини жалб этган. Эслатиб ўтамиз, миллий терма жамоа Тошкентдаги икки кунлик машғулотлардан сўнг 4 июнь куни Хитойга учиб кетади. Хабарингиз бор, Қосимов шогирдлари 6 июнь куни Хитойнинг Хаххот шаҳрида Хитой миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказади.
Хитойга қарши учрашувдан сўнг Қосимов шогирдлари ЖЧ-2014 саралаши 9 туридан ўрин олган учрашувда 11 июнь куни сафарда Жанубий Корея терма жамоасига қарши майдонга тушади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси мазкур учрашувда иштирок этиш учун 8 июнь куни Хитойдан Жанубий Корея пойтахти Сеулга йўл олади.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Хитой ва Жанубий Кореяга қарши ўйинлари учун чақирилган футболчилари рўйхати: