Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари Хитойдан Сеулга етиб келишларида бир оз муаммоларга дуч келганларидан яхши хабардорсиз. Вазият тақозосига кўра вакилларимиз Пекиндан тўғри Жанубий Кореяга учиш имкониятига эга бўлишмади. Улар аввалига Владивостокка учиб, у ердан кейин Жанубий Кореяга етиб боришди.
Эътибор берсангиз, бунда ҳам ўзига хос рамзий маъно бор. "Владивосток” – "Шарқни бошқар, ҳукмронлик қил, забт эт” деган маъноларни англатади. Терма жамоамиз аъзолари шу пайтгача Шарқий Осиё терма жамоаларига қарши мазмунли ўйин намойиш этиб келишмоқда.
Аввалига Шимолий Корея ўз майдонида мағлуб этилди. Кейин Япония устидан тарихий ғалабага эришдик. Ундан сўнг Хитой, гарчи ўртоқлик ўйинида бўлса ҳам, таслим этилди. Шарқда ҳукмронликни тўлиқ ўрнатиш учун биттагина давлат қолди – Жанубий Корея! Агар бугун шу давлатни забт этсак, бутун Шарқий Осиёда ҳукмронлик ўрнатган бўламиз. Нафақат Шарқий Осиёда, балки бутун Осиёда деса ҳам бўлаверади... Осиёни забт эт ва Бразилияга бор!