Англиянинг Брэдфорд шаҳрида истиқомат қилувчи она ўзининг 4 ойли фарзандини интернетда 150 000 фунт стерлингга сотиб юбормоқчи бўлди.
26 декабр куни 20 ёшли ёғлғиз аёл машҳур интернет сайтларнинг бирида бу ҳақда эълон қолдирган.
Буни кўрган фойдаланувчилар полицияга хабар беришган. Полиция тезда она яшайдиган уйга етиб борган. Чақалоқ ва унинг 2 ёшли акаси ижтимоий хизмат ходимларига топширилган.
Депрессияда бўлган аёл терговда бу шунчаки аҳмоқона ҳазил эканини ва у фарзандларини жуда ҳам яхши кўришини айтган.