SHERLAR.BIZ Juma, 27.12.2024, 05:08
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 4
Mexmonlar: 4
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Iyun » 20 » Олти ёшли болалар мактабга қабул қилинадими?
22:30
Олти ёшли болалар мактабга қабул қилинадими?
Ўғлим келаси ой олтига тўлади. Нутқи яхши, бироқ ёзувга тоқати йўқ. "Мактабга борса эплаб кетар” дейман-у, яна иккиланаман. Қолаверса, олти ёшли болалар ташҳис комиссиясидан ўтишлари керак. Ёки мактабга келаси йил чиққани маъқулмикан?” Бу каби саволлар мен каби кўпчилик ота-оналарни қизиқтиришига мақолани тайёрлаш жараёнида гувох бўлдим. Мавзуни кенгроқ ўрганиш мақсадида Тошкент шаҳар ҳалқ таълими бош бошқармаси Республика ташҳис марказига йўл олдим.

Болани неча ёшда мактабга берган маъқул?

Фарзандингизни мактабга беришни истасангиз саломатлиги ҳамда мактабга ўқишга тайёргарлигини инобатга олинг. Тайёргарлик деганда ўқиш, ёзиш эмас. Балки ўқиш мотивациялари , сезги, идрок, хотира, тафаккур кабилар етарли даражада ривожланган бўлиши керак. Шунингдек, ижтимоий муҳитга мослашуви, янги дўстлар билан ҳамкорлик кўникмаларининг мавжудлиги, руҳий тайёргарлигини ҳам ҳисобга олинг.

Сентябр ойида еттига тўладиганлар ташҳис комиссиясидан ўтадиларми?

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2013 йил 2 майдаги 154-буйруғига асосан "Олти ёшли болаларнинг психологик-педагогик ташҳис комиссиялари тўғрисидаги низом” га киритилган ўзгартиришга кўра 2013-2014 ўқув йили учун жорий йилнинг 1 январидан 31 декабригача бўлгани даврда 7 ёшга тўладиган болалар умумтаълим мактабларининг 1-синфига ташҳис комиссиясидан ўтказилмай қабул қилинадилар. Жорий йилнинг 1 январидан 1 сентябригача бўлган даврда олти ёшга тўладиганлар (2007 йил 1 январдан 1 сентябргача туғилган болалар) мактабга ташҳис комиссиясининг хулосасига кўра қабул қилинадилар. Бола 1-синфга қабул қилинганида 6 ёшга тўлган бўлиши шарт.

Қаерга мурожаат қилинади?

Туман ҳалқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими қошидаги Ташҳис комиссиясига мурожаат этиб, қуйидаги ҳужжатларни тақдим этасиз:

Яшаш жойидан маълумотнома;

Боланинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг асли ва нусхаси;

Боланинг тиббий кўрик хулосаси (туман поликлинкасидаги олти ёшли болаларни тиббий кўрикдан ўтказиш учун тузилган комиссия хулосаси)

Ташҳис комиссиялари ҳар бир туманда ташкил этилган бўлиб, 10 майдан 25 августгача фаолият юритади.

Боғчадан йўлланма керакми?

–Йўқ, ташҳис комиссиясидан ўтиш учун мактабгача таълим муассасаси (боғча)дан йўлланма ва муассаса руҳшуносининг тавсияномаси талаб қилинмайди.

Ташҳис комиссиясининг талаблари қандай?

Комиссияга келган олти ёшли болага қуйидаги талаблар қўйилади:

Кўриш, эшитиш, таъм билиш, предмет ва ҳодисаларнинг аниқ белги ва ҳоссалари,оғирлиги, ҳолатини билиш;

Вақт, макон, шаклни идрок қилиш;

Ой, йил, сутка, ҳафта кунлари, асосий ранглар ва тусларни билиш, жисмларнинг жойлашуви, шакли ва хажмига қараб бир-биридан ажратиш;

Хотира, ёдда сақлаш ва қайта тиклаш тезлигининг шаклланганлиги;

Воқеа-ходисалар орасидаги мантиқий кетма-кетликни аниқлаш, таққослаш қобилияти;

Диққатнинг шаклланганлиги, диққатнинг кўчиши, паришонхонтирлик ҳолати;

Хаёл жараёнининг ҳажми ва ривожланганлиги;

Нуқтнинг ривожланганлиги, жумлаларни тўғри туза олиш, расмга қараб ҳикоя қилиш каби

мазкур талаблар кўрик жараёнида ўрганилади.

Ота-оналар иштирок этишлари мумкинми?

Ота-оналар ёки боланинг қонуний вакили комиссия фаолиятига ҳалақит бермаган ҳолда иштирок этиши мумкин. Комиссия хулосаси, тавсиялари ота-оналарга индивидуал тартибда маълум қилинади.

Ташҳисдан ўтолмаса-чи?

– Ташхис комиссия хулосасидан норози бўлган ота-оналар комиссия фаолиятига тегишли шикоят ва таклифлар билан шаҳар аппеляция комиссияга мурожаат қилишлари мумкин. Аммо қайта топшириш вақтида бошқа методика (тест) қўлланилади.

Рус синфига бермоқчи бўлсам...

Бунинг учун болангиз рус тилида яхши сўзлашиши лозим. Бунда ташҳис комиссияси учун хужжатлар умумий тартибда берилади. Ягона фарқи жараён рус тилида ўтказилади. Болангизнинг рус тилида нутқи ривожланганлиги, жумлаларни тўғри туза олиши ва расмга қараб ҳикоя қилиши ҳисобга олинади.

Сўрагандингиз...

Ташҳис комиссияси қуйидаги тартибда иш олиб бормоқда:

10 майдан-10 июнгача ҳар куни 8-30 дан 12-00 гача

1 июндан 1 августгача – хафтада 1 кун 8-30 дан 12-00 гача

1 августдан 25 августгача – ҳар куни 8-30 дан 12-00 гача

Мақола Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси Республика ташҳис маркази вакили Лилия Гайнутдинова билан ҳамкорликда тайёрланди

Дилдора Юсуфбекова
Категория: Qiziqarli malumotlar | Просмотров: 1244 | | Теги: Олти ёшли болалар мактабга қабул қи | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Iyun 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz