SHERLAR.BIZ Shanba, 21.12.2024, 18:59
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 24
Mexmonlar: 24
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Iyun » 5 » Олисдаги яқиним ёки Интернетнинг нафи тегди
07:09
Олисдаги яқиним ёки Интернетнинг нафи тегди
Бу интернет дегани жуда яхши нарса экан, фақат ўз ўрнида ишлатиш керак!!! Мен бундан бир неча йил аввал йўқотиб қўйган "жигарларимни" топишимга ёрдам берди бу интернет!!!

Бундан бир неча йил олдин амакимнинг (раҳматли) турмуш ўртоғи икки ўғилдан кейин битта қиз туғиб, туғиш пайтида оламдан ўтди. У пайтлар мен чамаси 5 яшар эдим. Кейин чақалоқни менинг онам, ўзим қарайман деб боқиб олди! Ҳозир синглим катта оилали бўлиб кетган! Хуллас шундан кейин амаким яна уйланди. Тўнғич ўғиллари ўша пайт бири 10 иккинчиси 8 ёш эди!! Янги келинойим ўгай ўғилларига жуда меҳрибон эди.

Кейин келинойим ҳам фарзандли бўлди. Боласи икки ёшга тўлгач нимадир булдию амаким билан ажрашиб кетишди. Ўшанда бизлар ёш бўлсакда келинойимизнинг кетганига роса йиғлагандик, лекин бизнинг қўлимиздан нима ҳам келарди!!! Хуллас амаким (раҳматли ) яна уйланди. Кейинги келинойимиз ҳам яхши эди лекин биз ҳам, амакимнинг ўғилллари ҳам аввалгисига жуда боғланиб қолгандик. Бечора ажрашганида икки ёшли ўғли ва хомиласи ҳам бор эди. Кейинроқ унинг фарзандли бўлганини эшитдик!!! Келинойимиз амаким уйланганидан кейин болаларини олиб кўчиб кетганди. Бир неча йилдан кейин амаким ҳам оламдан ўтди! Шу шу келинойимни бошқа кўрмадик.

Балки ўша пайтлар ҳозиргидек катта бўлганимда алоқани узмасдик излаб топармидик!!! Хуллас орадан анча йиллар ўтиб, бирга вояга етган ўша укаларимни қидиришга тушдим. Одноклассники сайтидан топдим ҳам, аммо аввалига мен билан гаплашмади!! Ҳар куни укаларим билан гаплашишга ҳаракат килардиму улар эса шунча пайт қаерда эдингиз деб гаплашкиси келмасди!! Кейин у пайтлар мен ҳам ёш бола бўлганимни айтиб, бир амаллаб гаплашишга мажбур қилдим, ҳарқалай қонимиз бирку! Яқинда эса улар билан учрашиб келдим!! Биздан унча узоқ бўлмаган шаҳарда яшар экан!!! Катталар айби билан бизлар бегона бўлиб кетмайлик, барибир жигарларимсизку, деб бир-биримиздан хабарлашиб туришга келишдик!! Буни ҳатто уйдагиларга ҳам айтмадим. Менимча уйдагилар қарши бўлмас, амакимни ўғиллари ҳам билмайди бундай қилганимни !!! Балки амакимни рухлари шод бўлиб юргандир. Хуллас интернет орқали кўпдан кутган "жигарларимни" топдим, улар ҳам бизни кутган экан.

Мана дўстлар агар чин дилдан ният қилинса албатта ижобат бўларкан. Мен жуда қувончлиман!!! Бу интернет деганига яна бир бор тан бердим!! Ҳамма нарсанинг ҳам яхши томонлари бор, лекин ишлатишда баъзи риояларга амал қилинса бўлгани!!! Дам олиш куним зое кетмади. Бу ишим била ўзим ич ичимдан жуда ҳурсандман !!!

"Даракчи" учун Руслан,
Нукус шаҳри
Категория: Qiziqarli malumotlar | Просмотров: 787 | | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Iyun 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz