Главная » 2013»Iyun»26 » Олий Мажлис Сенати: "5000 сўмлик пул бирлиги ҳақидаги хабарлар асоссиз"
19:54
Олий Мажлис Сенати: "5000 сўмлик пул бирлиги ҳақидаги хабарлар асоссиз"
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати янги пул бирлигининг муомалага киритилиши ҳақидаги хабарларни инкор этди. Сенат матбуот котиби Муҳаммаджон Исомовнинг 12uz.com нашрига маълум қилишича юқори палатада бу масала кўриб чиқилмаган.
"ОАВларида 5000 сўмлик пул бирлигининг муомалага киритилиши ва Сенат Кенгашининг бу борада қабул қилинган қарори ҳеч қандай асосга эга эмас", - дейди Исомов.
Бундан аввал Марказий Банк матбуот хизмати ушбу хабарларни инкор этганди. Шундан кейин банк матбуот хизмати билан боғланиб бўлмади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Фейсбук тармоғида шу йилнинг 1 июлидан бошлаб Ўзбекистон Республикасида 5000 сўмлик купюранинг муомалага чиқарилиши ва бу ҳақда Олий Мажлис Сенати Қарори қабул қилингани ҳақидаги миш-мишлар тарқалганди.