Ўзбек эстрадаси содда муғомбирлари! Аксарият хонандаларимиз бир соатдан ошиқ студияда терлаб пишиб қўшиқ куйлашади, чиранишлар натижасида қанчадан қанча ойлар чиранишлар юз мушакларига ўтади. Аввал эса овозни кўтариб, созлаш учун қанчадан қанча мехнат, монтирога тикилган кўзлар, чакилган папирослар)))...
Бу хали холваси... энди хонанда ойлар мобайнида шу диск туфайли қанчадан қанча жойларда оғзини қимирлатиши керак. Чакак мушакларига қанчадан қанча босимлар.. юзлардаги мимикалар ишлатилиши, у куйлаётганини ўхшатиши керак, бу катта ва оғир мехнат! Худо кўрсатмасин, у қўшиқ хит бўлса борми? Тамом! Йиллар мобайнида оғиз қимирлатиш билан куни ўтади... Қанчадан қанча оғиз қимирлатишлар....
Қанчадан қанча пантомималар, мим махоратлари))
Чакак қимирлатиб пул топишни ўзи бўлмайди. Яхшиям жонли куйланиб пул топилмайди, бўлмаса бу соха йўқ бўлиб кетарди...
Қанчадан қанча мини дисклар ва уларнинг айланишлари...қанчадан қанча мини диск аппаратларининг мехнати... Санъат дарғаларига, зархал харфлар билан, МИНИ ДИСК ёзувини киритиб, унга хизмат, йўғэ, халқ, йўғэ, дунё артисти унвони бериш керак ўзиям!
Бугунги кунга келиб бошқа миллат (турк, озарбайжон, эрон ва хоказо) оғаларимиз бизга бешафқат... қанчадан қанча қўшиқларни бизнинг хонандаларимиз елкасига юк қилишмоқда. Инсоф борми? Яна у қўшиқлар хит бўлса, яна таржима қилишчи?))) Қанчадан қанча таржималар....
Баъзи бир оғиз қимирлатарлар...вой узр, хонандаларррр, 10 йиллик "ижод" даври бўлса, шундан НАҚ атиги 10-15 соат студияда жонли куйлаган, мехнаткаш хонандаларимиз эса бу сирни ошкор қилишдек мардлик қилишмоқда : Менга бу қўшиқни бошқа миллат оғалари юклади...)))) Жиддий пауза: Айбни тан олганлик, фақатгина жазони енгиллаштириш учун сабаб бўла олади. Айбдан халос бўлиш учун эмас! Мардлик эса, ўша айб ишни қилишдан аввал харқанча иштиёқ баланд бўлмасин, уни енга олиб хатоликка йўл қўймасликда бўлади! Халқимиз эса шодон!
Қара...шу бошқа миллат қўшиғиниям марроооомига етказиб беряптику бизларга. Биз бечораларга бошқа миллат қўшиқлари келмаяптику, эшита олмаяпмиз. Тв ва радиоларга бошқа миллат вакиллари пул тўлаганида, айланарди, хит бўларди, мана буниям фақат ўзбегим тўлаяпти.... Яна тан хам олдия...уууух маааард! Тўғрида, бизни хонандаларимиздек маромига етказадигани йўқ. Тайёр хитни топишдан то оғиз қимирлатишгача!))) Спортсмееееееен))) Оғиз мушаклари спортсменлари)))
Қайси қўшиқни маромига етказмай куйлашди ўзи? Хаммасини оригиналидан аъло равишда куйлашганку ё нотўғрими? Аввалгисидан зўр куйлаяпман деб ишонмаганида куйлаб қўйган бўлармиди? Эфир пауза: Содда мухбир:-Анақа узр, шунча пайтдан бери кетма-кет хитлар тақдим қиляпсиз қандай қилиб? Содда муғомбир: Вой биласми-де, билмадимде, омадим бордирде. Нима у туркми озарбайжонми, эронми, ўзини шахрида хит бўлмаганини ман хит қибердим асосийси шуку тўғрими?)))))) А ман эса омадли, кетма кет хитлар яратиб ташлаяпман бору, мани журналистлар оғиз қимирлатишимни кўролмаяптиде, шунга римейкни тушунишмаяпти, римейк ахир бу энг қийин йўналишда куйлаш дегани.))))))) Журналистлар мандака оғиз кимирлатолмисила, бошқа давлатларни қўшиғини интернетдан тополмисила))) Кўромаяпсила)) Ман карвонман!))) Яъни туя))), бошқа мақолларниям билмиманде, мосми мосмасми, ит туя карвон шуларни намуна қиламан. (Вахоланки карвон итни назорат қила олмайди, оғриқли тишлай олмайди хам, ит эса, ит бўлса хам, фахм билан вафони, химоялашни хам билади.) Журналистлар эса танқид қилиш учун танқидчиликда ўқиш керак, оддий тингловчи сифатида хам хаққи йўқ, бунга улар оддий тингловчи дипломини олиши керак, бахоналаримни сабаби кўп, оддий одамлар как мухлис хам фикр билдиришга хаққи йўқ, улар хам танқидчилик институтини тамомлаши керак)))Хуллас ман карвон, туя, давлатма давлат юриб, қўшиқ териб юраман))) Манга хақиқатни этганни эса фақат хақоротлайман ва кўролмайди деб хисоблайман))) Тайёр ашулани топиб, устига оғиз қимирлатишни эплаб олишсин аввал))) Рост... яшавор содда муғомбир! Уларни ўзини шахрида ит танимаса хам, бизларни мехнаткаш хонандаларимиз нафақат ўзимизга, балки чет давлатларга хам муаллифларни кўрсатган холда реклом этиб беришмоқда)))
Бизнинг тв ва радиоканалларимизни ХАЛҚЛАР ДЎСТЛИГИ унвони билан тақдирлаш керак! Ахир улар ўша бошқа давлатлар қўшиғини ўзбегим тафти билан йўрғилганини жонбозлик кўрсатиб элга танитишмоқда! Ўзбегим ифтихори унвониям қолиб кетмасин, ахир унга ўзбегим тафти йўрғиб, марррооооомига етказилиб куйланганку вай)))
Шу фақат римейк тушунчаси хамаёқни бузиб турибдиде, ким ўзи ўйлаб топган шу гапни? нима дегани ўзи? Бировни қўшиғини қайта куйладим деганими? Ё Қўшиқни халоллаб сотиб олдим деганими? (Анақа, узр, илтимос, ану тахоратиззи бериб турин, шундо намоз ўқиволи майлими?) Манимча римейк бу таржимада куйладим дегани а? Йўўқ римейк бу маррррооомига етказиб қайта куйладим дегани! ФАХР, ФАХР! Жеееесть!)))))
Римейкдек ишни уддалашдек оғир машшаққат бўлмаса керак. Дехқон дала чопиғини йил давомида кунига 455 соат қилса хам бундай мехнат сохиби бўла олмаса керак. Нима қипти, шоир шеър ёзди, унга қўшиқ басталанди...пфффф, оппа осон-ку. Римейкчи? О! Бу Санъат! Бу машшаққат, мехнат! Изланишшшш, қандай қилиб уни ўзбекона қилсам экан а? Таржимада қандай сўзлар ишлатсам экан а? Нақоротидаги сўзларни сал қолдирсаммикан а? Бошқа миллат санъатини хам ўзимизни санъат дарғаларига зархал харфлар билан ёздириш билан тўлдириш керак-ку)))
Хуллас, мана шунақа гаплар. Шоубизнесимиздаги аксарият хонандаларимизни асранг, улар МАРД, улар мехнаткаш, ИЗЛАНУВЧАН ИЖОДКОРЛАР! Халиям ўзимга келолмаяпман, римейкдек нарсани эплашибдия қойииииииил)))) фахрландим ўзбек эстрадасидан!
Мана ўзбек эстрадаси! Римейк хитлааар))) Халқлар дўстлигииии))) ЎЗБЕК эстрадасини асл кўринишини шундай римейк тарзда оғиз қимирлатиш билан ўтказаётганларга шон-шарафлар!
Карвонмиш...хех...камтар.. Карвонлар кўп, лекин улар орасида, карвонман дейишга хаммомми орзу қилган, бит босган туялари хам йўқ эмас. Уларининг бахонасини сабаби хам бўлмайди.
|