Нью-Йорк шаҳар меэри Майкл Блумберг 11 июнь куни шаҳарни рўй берииши мумкин бўлган сув тошқинлари ва ҳароратнинг исиб бориши каби табиий офатлардан муҳофаза қилиш режасини тадим этди.
250 банддан иборат мазкур режани амалиётга тадбиқ этиш учун тахминан 20 миллиардов доллар керак бўлади. Блумберг тақдим этган лойиҳада Манхэттенни сув тошқинидан асраш учун ҳимоя деворларини қуриш кўзда тутилган. Стейтен-Айленд ва Бруклинда ана шу мақсадлар учун тўғонлар барпо қилинади. Тиббиёт муассасаларида эса электр тармоқлари ва сув тортиб олиш ускуналарини модернизация қилиш режалаштирилган.
Шаҳар мэрининг ушбу режаси эълон қилинишидан бироз аввал Нью-Йорк шаҳар иқлим ўзгариши қўмитасининг янги башоратлари чоп этилди. Қўмита олимларининг фикрига кўра, 2050 йилга бориб, Нью-Йоркда ёзнинг ҳаддан зиёд иисиқ кунлари сони 2-3 баробарга кўпаяди, денгиз сатҳи эса 0,8 метргача кўтарилади. Соҳилларининг узунлиги 836 км.га тенг бўлган Нью-Йорк учун сувнинг минимал кўтарилиши ҳам катта талофатларга олиб келиши айтилмоқда.