SHERLAR.BIZ Chorshanba, 18.09.2019, 02:09
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 2
Mexmonlar: 2
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2014 » Iyul » 22 » Нега ҳайит ҳамма ерда бир кунда нишонланмайди?
21:27
Нега ҳайит ҳамма ерда бир кунда нишонланмайди?
Маълумки, дунё мусулмонларининг энг катта байрамлари - Қурбон ҳайити ва Рамазон ҳайти кунлари барча мамлакатларда бир кунда эмас, балки бир мамлакатда бир кун олдин, бошқасида бир кун кейин нишонланиб келмоқда.
Бунинг асосий сабабларидан бири, ҳар бир мамлакатларни географик жойлашувига кўра янги чиққан ойни кўриш бир кунга фарқ қилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Шунинг учун ҳар бир ўлканинг мазкур масаладаги мутасаддиларининг илмийликка асосланган хулосалари эътиборга олинади.

Нега шундай? Нега барча мусулмон диёрларида ҳайит кунини бир кунда нишонлаш мумкин эмас.
Бу саволга тўғри жавоб бериш учун жаноб Пайғамбаримиз (с.а.в.) нинг: “Янги ой ҳилолини кўриб рўза тутинглар, келаси ой ҳилолини кўриб рўзани тўхтатинглар!” – деган ҳадиси шарифларини эслаш зарур бўлади. Янги ойнинг ҳилоли эса, ҳамма мамлакатда ҳам оддий кўзга кўринмайди. Ҳадиси шарифнинг давомида: “ҳаво булут бўлиб, ҳилол кўринмаса рамазон ойининг биринчи кунини олдинги ой – Шаъбон ойига ўтказиб, уни 30 кун қилиб рўзани 29 кун тутинглар” – дейилган.
Бундан ташқари Қуёш ва Ойнинг чиқиши ва ботиши, кеча ва кундузнинг узун-қисқалиги, об-ҳавонинг тез ўзгариб туриши ва иқлимларнинг ўзаро фарқ қилиши ҳамда мазкур ҳадиси шариф кўрсатмаларини инобатга олиб, Имом Абу Бакр Косонийнинг “Бадое ас-саное” асарида кўрсатилгандек, ҳар бир мамлакат ўзининг иқлимига биноан рўза ва ҳайит кунларини белгилаши жоиз.
Бизнинг диёримизда ҳанафий мазҳаби таълимотлари асосида рўза асосан 30 кун бўлиши кўп кузатилган. Бинобарин, Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан чиқарилаётган тақвимлар ЎзР ФА Астрономия институти тадқиқотлари асосида ҳамда рўза ва ҳайит кунлари Уламолар кенгаши томонидан белгиланиб эълон қилинади. Мазкур эълонларга амал қилиш шаръан вожибдир. Айрим мутаассибларнинг иғвогарона ташвиқотларига берилмасдан, кўпчилик томонда бўлиб, ибодатларни ихлос билан адо этишни тавсия этамиз, - дейилади мазкур сайтда чоп этилган ушбу мақолада.
Категория: O`zbekiston Yangiliklari | Просмотров: 551 | | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Iyul 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz