Инстаргамда рахматли Мўмин Ориповнинг рафиқаси Камола Орипованинг, Мўмин хотирасига бағишлаб қаердадир , кимлардир концерт қилишаётгани ва бунда на уни, ва на Мўмин онаси хабари йўқлигини айтиб, хайратланиб матн чоп этганди.
Бир кун ўтмай эса , рости хам кичик концерт ташкил қилиниб, ўтказилгани хабари тарқалди. Қизиғи, Камола Орипова ва унинг оиласисиз ўтгани маълум бўлди.
Камола Орипова аввалига умуман бу хақида гапиришни истамади: -Агар бировни фожеасидан пиар қилиб кўтарилмоқчи бўлишса, омадини беришсин, хохламайман гапиришни, кейин хасад қиляпти деган гап керакмас.
Мўминни тириклигидаги ўзини танишлари ташкиллаштирдими ахир? (Мана шу жойида Камола чидолмайди): Йўқ-да! Алам қиладиган жойи, "Биз Мўминни мухлисимиз" деган бахона билан қилишяпти, тушуняпсизми? Шундай бўлса, мозорда учрашиб қолганимизда, хаттоки онамга салом беришмаганидан ажабландим.
Тушунмадим, мозор? Ким ўзи улар, мозорда нима бор? -Эй кўп нарсани очгим йўқ, лекин мана шунгача боришяпти. Тағин менга сен Мўминни ўлимидан пиар қилгансан дегани ортиқча. Икки қиз "Божалар" гурухи репертуарини қайта куйлаб чиқиш фикридан бошанди, улардан бири хамма санъаткорлар йиғиладиган жойга тиқилиб юрадиган бир мухлиса қиз эди. Унга шахсан ман ва мани оиламдан нарироқ юриш айтилганидан кейин, мени дилимга тегиш учун мана шу тариқа мозор бошигача бориб, мархум турмуш ўртоғимга атаб концерт уюштиришгача борибди.
Қандай қилиб мен ва Мўминни уйдагилари ва хаттоки Жахонгир Позилжоновсиз бундай хотира концерт қилиш мумкин? У қиз билан уришганим сабабидан, то улар хақида чуқурлашиб гапиргим йўқ, нима бўлса шартта "разборка"га кафега чақириб, орага санъаткорларни хам қўшишмоқда. Жанжалли холатлар мен учун эмас. Бунақа инсонлар мени атрофимда бўлиши хам, менга керакмас, тушуняпсизми?
Мен у икки қиз ва шу ишларга алоқадорларни умуман номини хам айтишни лозим топмайман, уларга реклама қилишни истамайман! Нима қилишса қилишаверсин, концертми бошқами, лекин мени оиламдан четда туришсин! Шу мени истагим! Оиламга чанг солишмасин!
Мана шундай ғалати воқеалар...
Биринчидан Мўмин Орипов бу "Божалар" гурухи, яккахон хонанда эмас. Негадир тириклигидан кўра оламдан ўтганидан кейин бундай ғалати мухлисалар пайдо бўлиши янада ажабланарли холат. Аниқ бир холатни билмайману, лекин нахотки Камола Ориповадан қасос олиш учун майдонни қабр атрофини танлашяпти?
Мархум инсон ортидан қилинаётган нарсадан қўрқишмайдими? Бу пиар эканлиги тушунарли холат, бўлмаса айнан "Божалар" гурухи қўшиқларини куйлаб чиқмоқчи бўлган қизларга нима учун бундай нарсалар керак?
Войбўўў мухлисликдаям Мўмин Ориповгамас, ўзиям Майкл Джексон бўлиб кетди буёғи бору. Адекват инсонни хаммасига гап Мўмин Орипов эмас, шунчаки у хонанда бўлганию, унинг ўлими орқали пиар кераклиги ва бахонада Камолани хам асабига тегиш керак бўлгани тушунарли холат.
Билмадим ким ва қаерда қатнашдию, лекин бу хаммаси пасткашлик ва қабихликдан ўзгаси эмас. Шахсий фикрим!