Манчестердаги музейда эрмаиздан аввалги 1800 йилда Мисрда ясалган қадимий Осирис худосининг унча катта бўлмаган статуэткаси ҳаракатлана бошлади. Қуйидаги видео тасвирларда ушбу экспонатнинг секинаста ўз ўқи атрфида аёланаётганига гувоҳ бўлиш мумкин. Қизиғи унинг ёнига ҳеч ким яқинлашмаган ва тегмаган.
Бу воқеа мутахассисларни ўйлантириб қўйди. Кўпчлик буни ҳатто Фиръавннинг қарғиши билан боғлиқ афсоналарга боғламоқда. Баландлиги тахминан 25 сантиметр келадиган Неб-Сену деб номланадиган ушбу ҳайкалча Миср фиръавнларининг бирининг қабридан топилган.
Экспонат 1933 йилда Манчестердаги музейга олиб келинган. Музейнинг 29 ёшли раҳбари Кэмпбелл Прайснинг сўзларига кўра, ушбу ҳайкалча биринчи марта шу йилнинг феврал ойида ҳаракатланганди. Шундан кейин, унга қаратиб видеокамера ўрнатиб қўйилди. Тасвирларни кузатар экансиз, статуэтка асосан кундузи айланаётганига гувоҳ бўласиз.
Ўз навбатида британиялик физик олим Брайан Кокс бу борада ўз тахминини илгари сурмоқда. Унинг фикрича ҳайкалча кундуз куни одамларнинг қадам ташлаши оқибатида ойнаванд пештоқнинг титраши сабаб ҳаракатга келаётган бўлиши мумкин экан. Бироқ музей раҳбари экспонат доимо шу ерда турганини, лекин аввал бирон марта ҳм айланмаганини қайд этган.