Главная » 2013 » Iyun » 6 » Мобил операторлар 1 чоракда 530 та базавий станция ўрнатдилар
15:38
Мобил операторлар 1 чоракда 530 та базавий станция ўрнатдилар
Ўзбекистон мобил алоқа операторлари жорий йилнинг биринчи чорагида 530 та базавий станцияларни ишга туширишди. Бу хақда Давлат алоқа қўмитаси хабар беради.
Маълумотларга қараганда, Ўзбекистонда Unitel (Beeline савдо маркаси), Coscom (Ucell), RWC (PerfectumMobile) ва «Ўзбектелеком» АК Uzmobile филиали томонидан кўрсатилаётган қўшимча хизматлар сифатини ошириш ва алоқа сифатини яхшилаш мақсадида фаол ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳисобот дарида алоқа ва ахборотлаштириш ҳамда телекоммуникацион технологиялари Давлат қўмитасига ушбу мобил операторлари раҳбарларидан 531 та якунланган уяли алоқа объекти топширилгани хақида маълумот келиб тушган.
Мазкур мурожаатлар асосида Қўмита томонидан қабул комиссиясида иштирок этиш учун вакиллар юборилган.
Мазкур базавий станцияларни ишга туширилиши мобил алоқа сифатини яхшилашга, маълумотлар узатиш тезлигини оширишга хизмат қилади.