SHERLAR.BIZ Shanba, 21.12.2024, 19:56
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 14
Mexmonlar: 14
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Iyun » 10 » Миржалол Қосимов: "Бу биз учун тарихий ўйин"
23:28
Миржалол Қосимов: "Бу биз учун тарихий ўйин"
Бугун Жанубий Корея – Ўзбекистон учрашуви олдидан матбуот анжумани ўтказилди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов ва жамоа сардори Сервер Жепаров, Корея томонидан мураббий ва футболчи лар журналистларнинг саволларига жавоб қайтардилар.

МИРЖАЛОЛ ҚОСИМОВ (БОШ МУРАББИЙ):
Эртага жуда муҳим учрашув бўлиб ўтади. Бу учрашув биз учун тарихий аҳамиятга эга бўлади, чунfани уддаласа бўлади. Эртага жуда асабий ва шу билан биргаликда қизиқарли ўйин бўлиши аниқ.

- Миржалол ака, Хитойда юзага келган кутилмаган ҳолат йигитларнинг жисмоний ҳолатига таъсир кўрсатмадими?
- Йўқ, биз Хитойда кўзланганидан ортиқ муддат қолиб кетган бўлсак-да, машғулотларни тўхтатиб қўйганимиз йўқ. Йигитларнинг жисмоний ҳолатидан кўнглим тўқ. Терма жамоа таркибидаги ҳар бир футболчи майдонга тушишга тайёр турибди.

- Жанубий Корея терма жамоасида Сонг Мон Хинг майдонга туша олмайди. Бу терма жамоа ўйинига қандай таъсир кўрсатади деб ўйлайсиз?
- Мен бу ҳақида аввал ҳам гапириб ўтганман. Жанубий Корея терма жамоасида кучли футбочлилар кўп ва улар исталган йўқотиш ўрнини қоплашлари мумкин. Уларда бу борада муаммо бўлмайди деб ўйлайман.

- Ҳали олдинда яна битта ўйин бор. Ўша ўйинда ҳам иштиёқни ушлаб қолиш учун нималар қилмоқчисиз?
- Бизни олдинда Жанубий Кореяга қарши ўтказиладиган учрашув кутиб турибди. Бизнинг бутун фикру-ҳаёлимиз фақат мана шу ўйинга қаратилган. Қолганини ўша ўйин олдидан айтишим мумкин.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Сервер Жепаров Жанубий Кореяга қарши ўтказиладиган учрашув олдидан ташкил қилинган матбуот анжуманида иштирок этди.
СЕРВЕР ЖЕПАРОВ:
- Мураббийимиз эртага Ўзбекистон учун тарихий кун бўлиб қолади деди. Мен ҳам шундай фикрдаман. Биз эртага Жанубий Кореяни ўз уйида мағлуб этиб, жаҳон чемпионатига йўл олмоқчимиз.

- Сиз "Сёнгнам” таркибида бу стадионда майдонга тушгансиз. Энди бўлса Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида майдонга тушасиз. Қандай ҳиссиётларни туймоқдасиз?
- Мен эртага бу майдонда ўзим учун қадрдон бўлган Ватаним терма жамоаси либосида майдонга тушаман. Шу билан бирга Жанубий Корея мен учун иккинчи уй ҳисобланади. Шундай экан, мен эртага бу стадионда ўзимни жуда эркин ҳис қиламан.

- Бу Ўзбекистон терма жамоасининг мундиалга чиқиши учун илк имконият. Шундай вақтда терма жамоадаги ички муҳит ҳақида нима дея оласиз?
- Йигитларнинг барчаси яхши кайфиятда. Улар жаҳон чемпионатига чиқишга тайёр бўлиб турибдилар.

- Сиз Жанубий Кореяда тўп сурасиз. Бу терма жамоа футболчилари ҳақида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийига қандай маслаҳатлар билдиришингиз мумкин?
- Бу борада терма жамоамиз бош мураббийи билан ўйин бошланиши олдидан ёки бугун юзма-юз ўтириб, гаплашиб олишимиз мумкин. Аммо бу ерда гапирмоқчи эмасман.

ЧОЙ КАН ХИ (БОШ МУРАББИЙ):
Эртага бўладиган ўйин ҳақида фикрларимни охирига қадар етказиб бера олмайман. Бир нарсани очиқ айтишим мумкин, эртага жуда қақшатқич жанг бўлади ва биз бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Албатта ғалаба қозонамиз.

- Олдинги учрашувларда терма жамоанинг бир қатор муваффақиятсизликларига гувоҳ бўлдик. Эртага яна шу ҳолат такрорланмайдими?
- Тўғри, олдинги ўйинларда терма жамоамиз омадсизликка учради. Аммо бир нарсани тўғри тушунинг, футболда шунақаси ҳам учраб туради. Ливан ва Ўзбекистон буткул бошқа-бошқа жамоалар. Биз эртага қандай ўйнаш кераклигини аниқлаб олганмиз.

- Ўзбекистонга қарши ўтказилган аввалги учрашувда дуранг натижа қайд этилган эди. Эртага бўладиган ўйин аввалгисидан қандай фарқ қилиши мумкин?
- Ўзбекистонга қарши ўтказилган охирги учрашувда рақиб ўз майдонида ҳаракат қилганди ва ўзи учун керакли бўлган дуранг натижага эришганди. Ўшанда Ўзбекистоннинг аҳволи оғирроқ эди. Биз эса эртага бўладиган ўйин олдидан ўз ҳолатимизни анча оғирлаштириб олганмиз. Аслида шу вақтга қадар ЖЧ йўлланмасини ҳал қилиб қўйиш имкониятига ҳам эга эдик. Аммо шундай бўлсада, эртага Ўзбекистонга қарши ўтказиладиган учрашувга оптимистик руҳда қарамоқдамиз. Аввалги ўйин дуранг билан якунланганди, эртага ишимизни охирига қадар олиб бориб, ғалаба қозонмоқчимиз.

- Эртага қайси тактика асосида ўйнашингизни очиқ айта оласизми?
- Биз ўз ўйинимизни намойиш қиламиз. Аммо қайси футболчилар майдонга тушишию, қайси чизиқда ҳаракатланиши ҳақида гапирмоқчи эмасман.

ХОН СОНГ МИН:

- Ўзбекистон бирор марта ҳам ЖЧга чиқмаган. Бу сафар эса улар жуда яхши имконият ҳосил қилганлар ва катта иштиёқ билан ўйнамоқдалар. Бу нарса сизга ҳалал бермайдими?
- Ўзбекистон терма жамоаси таркибида кучли футболчилар етарлича. Бунинг устига уларда айтиб ўтганингиздек иштиёқ ҳам кучли. Аммо биз ўз ўйинимизни намойиш қиладиган бўлсак, зиммамиздаги вазифани албатта бажарамиз.
Категория: Sport yangiliklari | Просмотров: 796 | | Теги: Миржалол Қосимов: Бу биз учун тарих | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Iyun 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz