Куни кеча "Navruz International Corp." қўшма корхонаси маъмурияти 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Тошкент шаҳри, Юнусобод туманида жойлашган 31-меҳрибонлик уйида тантанали тадбир ташкиллаштирди. Тадбирни қўшма корхона менежери Шоҳиста Шораҳматовна Арипходжаева кириш сўзи билан очиб, меҳрибонлик уйида тарбияланаётган барча болажонларни байрам билан қутлади. Шунингдек, тадбирда меҳрибонлик уйи маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари Гулсара Мамедовна Джалилова ҳам иштирок этиб, тарбияланувчиларга ўзининг илиқ тилакларини билдириб ўтди. Шундан сўнг, барча меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларга қўшма корхона томонидан музқаймоқ ва салқин ичимликлар тарқатилди. Тадбирни ташкиллаштириш ва ўтказиш жараёнида шундай ҳолат маълум бўлдики, меҳрибонлик уйи раҳбариятининг тегишли ташкилотларга бир неча бор мурожаатига қарамасдан, электр плиталар фазага уланмаганлиги сабабли носоз аҳволда эканлиги туфайли бир неча ҳафтадан бери меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига қозон-ўчоқда овқат тайёрланаётгани, ҳатто иссиқ чой ўрнига сув берилаётгани маълум бўлди. Ўйлаймизки, бизнинг ҳам мурожаатимиз орқали тез орада бу муаммо ижобий ҳал бўлишига умид қиламиз.