Главная » 2013»Iyun»1 » Машҳурлар чекишни ташлашга нима мажбур қилганини айтиб беришди
07:00
Машҳурлар чекишни ташлашга нима мажбур қилганини айтиб беришди
31 май бутун дунёда тамакига қарши кураш куни сифатида нишонланади. Чекиш инсон организмига катта зарар эканини биламиз, лекин тамакидан воз кечишга барчанинг иродаси ҳам етавермайди. Бунинг учун аввало инсоннинг ўзида кучли иштиёқ бўлиши ва ўзини кучли назорат қила олиши лозим бўлади. Қуйида барчага маълум ва машҳур бўлган инсонларнинг ушбу зарарли одатдан қандай халос бўлганликлари билан танишишингиз мумкин. Аёлларнинг севимли актёри Бен Аффлек ушбу зарарли одатни 2005йилда, қиз фарзандили бўлганида ташлаган. Бу йил Бен суратга тушган фильмларнинг бирида шу қадар кўп сигарет чекишга тўғри келдики, охир оқибатда актёрнинг сигаретдан бутунлай кўнгли совиб кетди. Америкалик актриса Жулия Робертс никотин балосидан ҳомиладор бўлиш мақсадида қутилган. Жулия фаол тарзда йога билан шуғулланб, бир вақтнинг ўзида чекишни ташлаган.Суперюлдуз Брэд Питт иккита сабаб билан чекишни ташлаган: у "Троя" фильмида суратга тушиб, Анжелина Жолини севиб қолган. Тарихий фильмда суратга тушиши учун Питт семириши, бунинг учун эса табиийки чекишни ташлаши керак бўлган. Жоли эса уни чекиш болаларнинг тарбиясига салбий таъсир қилишига ишонтирган.Лив Тайлер чекишни 14 ёшида бошлаган экан. Орадан 11 йил ўтиб "Узуклар ҳукмдори” трилогиясининг иккинчи қисмида суратга тушаётганида у бу одатидан халос бўлишга муваффақ бўлган.