Главная » 2013»Dekabr»16 » Mango, New Millenium, Levi's каби бутик-дўконлари яна ишга тушади
12:23
Mango, New Millenium, Levi's каби бутик-дўконлари яна ишга тушади
Ушбу бутикларда йўл қўйилган ноқонуний ҳатти-ҳаракатлар ва қонунбузлиши ҳолатлари оқибатида давлат иқтисодиётига катта зиён етказилгани қайд этилган.
Натижада ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан мамлакатга ноқонуний равишда олиб кирилган ва ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган катта миқдордаги эркаклар, аёллар ва болалар кийимлари олиб қўйилган ва шундан кейин дўконлар фаолияти тўхтатилган эди.
Ҳуқуқ-тартибот органларидан uz24 га маълум қилишларича, тез орада ушбу бутикларнинг фаолияти қайта тикланади.
Ўз навбатида, текширув вақтида бутиклардан олиб қўйилган товарларни яна ушбу савдо нуқталарида харидорларга сотиш йўлга қўйилади ва ундан тушадиган маблағ мазкур тадбиркорлик субъектлари томонидан давлатга етказилган моддий зарар ўрнини қоплаш учун сафарбар қилинади.