Главная » 2013»Iyun»2 » MAN Auto-Uzbekistan чиқинди ташувчи янги машиналарни ишлаб чиқаради
22:12
MAN Auto-Uzbekistan чиқинди ташувчи янги машиналарни ишлаб чиқаради
JV MAN Auto-Uzbekistan Ўзбекистон-Германия қўшма корхонаси 2013 йилда MAN TGS 26.360 шассиси асосида 25 кубометргача қаттиқ маиший чиқиндиларни таший оладиган машиналарни ишлаб чиқаришни бошлайди. Бу ҳақда компания реклама ва маркетинг хизмати «Газета.uz»га маълум қилган.
JV MAN Auto-Uzbekistan 2012 йил октябрида MAN CLA 16.220 автомобили базасида 15 кубометргача чиқиндиларни таший оладиган махсус машиналарни йиғишни йўлга қўйган эди. Июнь охиригача ишлаб чиқарилган чиқинди ташувчи бундай машиналар сони 150тага етади.
Чиқинди ташувчи машиналарнинг асосий буюртмачиси «Махсустранс» ишлаб чиқариш бошқармасининг бўлинмалари, шунингдек, маиший чиқиндиларни олиб чиқиш билан шуғулланувчи хусусий компаниялардир.
JV MAN Auto-Uzbekistan қўшма корхонаси 2009 йил 29 август куни ташкил этилган. Компаниянинг 51 фоиз акцияси «Ўзавтосаноат», 49 фоиз акциялари эса MAN Truck & Bus AG’га тегишли. Компания халқ хўжалиги, қурилиш ва бошқа соҳаларда эҳтиёж мавжуд бўлган турли махсус автомобиль техникаларини ишлаб чиқаради.