Главная » 2013»Iyun»22 » Майкл Жексоннинг ўлимига уйқусизлик сабаб бўлган (ми?)
17:59
Майкл Жексоннинг ўлимига уйқусизлик сабаб бўлган (ми?)
Поп мусиқаси қироли Майкл Жексон, оғир уйқусизликдан азият чеккан ва тўлақонли уйқусиз узоқ умр кўриш кўриш бўйича жаҳон рекордини ўрнатган бўлиши мумкин.
Бу ҳақда Майкл Жексоннинг онаси марҳумнинг концерт дастури ташкилотчиларига қарши берган даъво аризаси бўйича эшитувида қатнашган шифокорга таяниб CNN телекомпанияси хабар бермоқда.
Уйқусизлик касаллиги бўйича таниқли гарвардлик профессор Чарльз Чейзлер (Charles Czeisler) қўшиқчи билан бирга ишлаган продюсерлар, хореографлар, сартарошлар ва бошқа мутахассислар билан суҳбатлашиб кўрач, Жексон икки ойгача ухламаган фанга маълум ягона инсон бўлиши мумкин, деган хулосага келди. Мутахассисларнинг фикрича, уйқу организмнинг яшаши учун жуда муҳим жараён ҳисобланади.
Жексон билан ишлаган шифокор Конрад Мюррей қўшиқчига кучли таъсир кўрсатадиган пропофол воситасини қўллаб келган. Кейинроқ у Жексоннинг ўлимига алоқадорликда айбланиб 4 йилга қамоқ жазоси билан жазоланган. Суд Мюррейни қўшиқчига керагидан ортиқча дори бергани ва бу бошқа дори воситалари, жумладаен тинчлантирувчи препаратлар билан аралашиб Майклнинг ўлимига олиб келган, деган хулосага келган.