Главная » 2013»Iyun»22 » Латвия президентининг қароргоҳида чиққан ёнғин 3,2 минг кв м майдонни қамраб олди
00:39
Латвия президентининг қароргоҳида чиққан ёнғин 3,2 минг кв м майдонни қамраб олди
Пайшанба куни кечқурун Латвия президентининг расмий қароргоҳида кучли ёнғин вужудга кеди.
Воқеа оқибатида Рига қасрининг уч минг квадрат метрдан ортиқ майдони кулга айланди. Ёнғин маҳаллий вақт билан тунги соат 3.53 да бартараф этилган бўлсада, воқеа жойида ҳозиргача ўт ўчирувчилар ишлашмоқда.
Маълумотларга қараганда, ёнғиндан айниқса бинонинг томи зарар кўрган, тўртинчи қаватда 600 квадрат метр, учинчи қаватда эса 200 квадрат метр жой йўқ бўлиб кетган.
Ҳозирда Латвия президенти вақтинча Ригадаги Черноголовий Уйида фаолият олиб бормоқда.
Ёнғин чиққани хақида маҳаллий вақт билан 22.21 маълум бўлди. Давлат ёнғин-қутқарув хизматидагилар ҳолатни жиддий баҳолаб, ёнғин билан курашишга Рига худудидаги барча ресурсларни жалб қилишди.
Айни дамда Латвия полицияси томонидан юзага келган мазкур ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган, бу хақда ИИВ давлат котиби Илзе Петерсоне-Годмане маълум қилди.
Ёнғин юзага келиш сабаби ҳозирча номаълумлигича қолмоқда. Бир нафар ўт ўчирувчи ёнғинни бартараф этишда ёнган газ билан заҳарланиб жабрланган