Главная » 2013»Iyun»19 » Кузбассда юз йилликдаги энг кучли зилзила рўй берди
22:37
Кузбассда юз йилликдаги энг кучли зилзила рўй берди
19 июнга ўтар кечаси Кемерово вилоятининг Беловск туманида рўй берган зилзила худудда рўй берган ер ости силкинишлар ичида сўнгги 100 йилликда энг кучлиси бўлди. Бундан ташқари, уни барча техноген зилзилалар ичида энг йириги ҳам деб аташди.
Зилзила эпимарказида — Бачатский кўмир қазиб чиқарувчи конда — унинг магнитудаси тўрт километр чуқурликда 5,6 баллни ташкил қилди. Буни эса техноген зилзилалар ичида жаҳон рекорди деб тан олиш мумкин.
Агар бутун дунёдаги техноген зилзилалар таҳлил қиладиган бўлсак, уларни бешдан ортиқ санаб бўлмайди. Масалан Жанубий Африкада магнитудаси 4,5 ташкил қилган хилзила бир нечта шахтёрларнинг умрига зомин бўлган.
Бугунги ер силкинишидан сўнг баъзи жойларда вайроналар ҳам бўлди. Белов туманида айни пайтда фавқулодда ҳолат эълон қилинган.