Главная » 2013 » Iyun » 29 » Кун фотоси: Машина салонидаги "карнавал"
01:35
Кун фотоси: Машина салонидаги "карнавал"
Бу суратни кўриб воқеага дархол нима сабаб бўлганини англай олмаслигингиз мумкин. Гап шундаки, америкалик мана бу фуқаро уйини таъмирлашга бўёқ ва бошқа қурилиш молларини сотиб олиш учун дўконга борганди.
Бироқ унинг бу "сафари" омадсиз якунига етди. Уйга қайтаётиб, автомобил бошқарувини йўқотган ҳайдовчи йўл четига чиқиб кетди. Оқибатда эса машина салонидаги бўёқлар автомобил эгасини, унга ҳамроғлик қилган кучукчани ва машина салонини турфа рангларга буркаб қўйди. Воқеа жойига етиб келган полициячилар эса, ёрдам беришдан аввал ушбу ҳолатни эсдалик учун суратга тушириб қўйишди.