Статистика |
Hozirda saytda: 9 Mexmonlar: 9 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2016 » Dekabr » 29 » Кулинг, умрингиз узаяди! Янги йил ҳангомалари
14:14 Кулинг, умрингиз узаяди! Янги йил ҳангомалари |
1. «Салом, Қорбобожон! Менимча, ўтган йили «Соbalt» сўзини нотўғри ёзган эканман, шекилли…»
2. 1 январь тонги. Дорихонага келган болакайдан дорихоначи аёл сўраяпти:
— Сен ҳам дорилар рўйхати билан келдингми?
— Ҳа, — шошиб жавоб берди болакай.
— Тушунарли, қоғозчани кўрсатмасанг ҳам бўлади: бош оғриғини қолдирувчи дори ва фаоллаштирилган кўмир.
3. — Дада топинг-чи, қайси поезд кеч қолаяпти?
— Қайси бири болам?
— Сиз ўтган Янги йилда менга совға қилмоқчи бўлган поезд-да, дада!
4. 31 декабрь, кечқурун.
— Ойижон, 11:30 да «Янги йил! Янги йил!» деб бақирайлик.
— Нима учун, қизалоғим?
— Қўшниларимиз Янги йил бизникига олдинроқ келди, деб ўйлашсин.
5. 1 январь тонги. Меҳмонга йўл олган уй бекасининг уxлаётган турмуш ўртоғига xати: «Янги йилингиз билан! Овқатлар музлаткичда. Музлаткич эса ошxонада».
6. «Янги йил! Янги йил! Янги йил!» ваҳимада бақирди жигар.
7. 31 декабрь. Оптимист «Янги йил эски йилдан-да яxши бўлади!» Пессимист: «Янги йил эски йилдан-да ёмонроқ бўлади». Реалист: «Оббо, яна тўйиб овқат еб қўяман…»
8. Дугоналар суҳбати:
— Янги йилга эржонинг нима совға қилди?
— Пастда турган қизил автоуловни кўраяпсанми?
— Ҳа! Зўр автоулов экан!!!
— Худди шу рандаги шарф совға қилди.
|
Категория: Foydali maslahatlar |
Просмотров: 642 |
| Рейтинг: 1.0/1 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|