Куба хукумати университетига кириш учун математикадан битирув имтиҳон жавоблари оммавий тарзда ўғирланганлиги сабабли натижаларни бекор қилишга қарор қилди.
Математикадан тўғри жавоблар тайёрлов курсларининг икки нафар профессори ёрдамида тарқаалиб кетган, кейин эса истаганларга сотила бошланган. Кўпгина ота-оналар фарзандлари учун тўғри жавобларни ҳарид қилишни маъқул топишди.
Ҳозирда икки нафар гумондорлар қўлга олинган. Мазкур ҳолат устидан текширув ишлари бошлаб юборилган, унинг натижалари кейинроқ хабар қилинади.
Куба таълим вазирлиги такрорий имтиҳонлар 1 июл куни бўлиб ўтишини маълум қилишди.