SHERLAR.BIZ Yakshanba, 15.09.2019, 15:25
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 4
Mexmonlar: 4
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Iyun » 7 » Корея Телеком "Ўздунробита" ўрнини эгаллаши мумкин(ми?)
10:44
Корея Телеком "Ўздунробита" ўрнини эгаллаши мумкин(ми?)
Аввал хабар бериб ўтганимиздек, шу йилнинг 1 июль куни Тошкент шаҳрида "Ўздунробита” МЧЖ хорижий корхонаси мулкининг ким ошди савдоси ўтказилади. Унда қатнашувчилар шу йилнинг 28 июнига қадар аризаларни топширишлари талаб этилади.

Куни кеча айрим ОАВларда ушбу савдоларда учта йирик харидор компанияларнинг иштирок этиши кутилаётгани ҳақида хабарлар тарқатилган. Улардан бири сифатида Жанубий Кореянинг KT Corporation (Korea Telecom) компанияси тилга олинган. Айнан мазкур корпорациянинг "МТС-Ўзбекистон" мулкини харид қилишга иштиёқи ва харакатлари анча фаол экани қайд этилган.

Хўш, KT Corporation қандай компания ўзи?

KT Жанубий Кореяда симли ва симсиз телекоммуникация хизматларини кўрсатувчи йирик корпорациядир. Алоқа ва ахборот технологиялари сохасида фаолият олиб борувчи мазкур компания кўп қиррали телефония бўйича етакчи ва мамлакатнинг иккинчи уяли оператори ҳисобланади. 2009 йилнинг 1 июн куни ўзининг мобил хизмат кўрсатувчи KTF шўъба корхонаси билан ўзаро бирлашган KT уяли алоқа бозорида ҳам етакчи бўлиш нияти борлигини кўрсатди, дейиш мумкин. Чет эл бозорига чиқиш учун ҳозирда мазкур бирлашган компания симсиз технологияни ривожлантириш бўйича катта изланишлар олиб бормоқда. Бунга WiMAX ва бошқа симсиз алоқа технологияларини мисол келтириш мумкин.

Компанияни кимлар бошқармоқда?

Доимий директорлар:
Бош ижрочи директор - Ли Сук Чэ (Suk-Chae Lee);
Директор - Пё Хён Мюн (Hyeon-myung Pyo);
Директор - Ли Сан Хун (Sang-Hoon Lee).

Компания тарихи
Кореянинг биринчи телекоммуникация бошқарувчиси – Хансунг телеграф алоқа вазирлиги (Hansung Telegraphy Ministry), 1885 йил 20 августда ташкил топган, 1981 йилнинг 10 декабрида эса Корея Телеком агентлигига асос солинган. Компания ташкил этилган 1981 йилдан бошлаб, яъни рақамли технология даврининг бошланиш арафасида КТ мамлакат ахборот технологиялари сохасида фаол харакат олиб борди. 1993 йилда телефон линиялари абонентлари сони 20 миллионга етгани компаниянинг биринчи катта ютуғи ҳисобланади. Шундан кейин компания 1995 йилда биринчи телекоммуникацион сунъий йўлдошини учирди. 2004 йилга келиб компаниянинг интернет хизматидан фойдаланувчилари сони 6 миллионга етди. 2006 йилда КТ дунёда биринчи бўлиб WiBro савдо белгиси остида симсиз кенг қамровли WiMAX хизматини ишга туширди. 2007 йилда Кореяда биринчилардан бўлиб, QOOK TV бренди остида телекоммуникация ва телевидение хизматини бирлаштирган IPTV хизматини кўрсата бошлади.

Ҳозирча "Ўздунробита" МЧЖ мулкини айнан қайси корхона сотиб олиши номаълум, қолаверса мижозлар учун бунинг унчалик қизиғи ҳам йўқ. Улар учун энг муҳими сифатли ва ишончли алоқа хизматидан фойдаланиш. Зеро, "МТС ЎЗбекистон"нинг собиқ мижозлари бугунги кунда ҳамон бошқа оператоларнинг хизматидан қониқишмаётгани бор гап.
darakchi.uz
Категория: Dunyo xabarlari | Просмотров: 423 | | Теги: Корея Телеком Ўздунробита ўрнини эг | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Iyun 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz