SHERLAR.BIZ Juma, 27.12.2024, 05:22
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 4
Mexmonlar: 4
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Iyun » 25 » Ким ўз жуфтини қандай топган?
05:24
Ким ўз жуфтини қандай топган?
Энг зарур ишларимиз хаёлдан фаромуш бўлиши мумкин, лекин янги ҳаётга қадам қўйиш, тўйдан аввалги жиддий қарорлар ва албатта никоҳ билан боғлиқ воқеалар ёдимиздан сира чиқмайди! Фаҳмлаганингиздек, сизларни машҳурларимизнинг унутилмас ширин онлари билан таништиришга аҳд қилдик. Саҳифани ўқий туриб, анчадан бери қўлингизга олмаган, тўй суратларини варақлашга тушсангиз, ажабмас...

Самимий танишув

Тўйи 1980 йилнинг 4 августида бўлган.

Феруза (31 ёш), Сайёра (29 ёш), Моҳинур (21 ёш)нинг севимли онаси ва 4 набиранинг бувижониси.

Шоҳида ИСМОИЛОВА, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист: — Маҳмуд ака билан ҳозирги Тошкент Давлат Санъат ва Маданият институтида бирга таҳсил олганмиз. У киши тўртинчи босқичда ўқиётганида мен энди ўқишга ҳужжат топшираётгандим. Маҳмуд ака энг аълочи, кўзга кўринган талабалардан эди. У кишига ҳамманинг ҳаваси келарди. Кейинчалик аввалги «Ёшлар», ҳозирги Ўзбек Драма театрида яқиндан танишганмиз. Бир неча спектаклларда бирга роллар ўйнаганмиз, мақолалар ёзишимга ёрдам берарди. Иш баҳона яқин бўлиб кетганмиз. Дилидагини айтиши учун икки йил вақт кетган. Бу муддат мобайнида бир-биримизни обдон ўрганганмиз. Ўша пайтларда институтни битирган, бир касбнинг бошини тутган қизларни келин қилишарди. Минг афсуски, ҳозирда оилага тайёр бўлмаган ўн етти-ўн саккиз ёшли қизларни ҳам турмушга бериш ҳолатлари кўп учраяпти. Шахсан ўзим институтни тамомлаб, икки йил ишлаб, кейин турмушга чиққанман. Маҳмуд ака тўғридан-тўғри севги изҳор қилмай, «Онамни уйингизга совчиликка жўнатсам майлими?» деган. «Ихтиёр сизда» деганман. Қайнонам баъзиларга ўхшаб «санъаткор қизни келин қилмайман!» демаган. «Ўғлимнинг бахти — менинг бахтим!» дея розилик билдирган. Маҳмуд аканинг тўғрисўзлиги, бошлаган ишини охирига етказмай қўймаслигини қадрлайман!

«Интернетдан топган бахтим»

Тўйи 12 ноябрь 2012 йил бўлган.

Зуҳра СОЛИЕВА, актриса: — Турмуш ўртоғим билан етти ухлаб тушимга кирмаган тарзда танишганман. Ижтимоий сайтларда фаолман. У ерда ижодим ҳақидаги фикр ва таклифларини билдириб нома ёзадиганларнинг биронтасини ҳам назардан четда қолдирмайман. Кунлардан бирида «Сиз чиндан Зуҳра Солиеванинг ўзимисиз?» деган нома келди. Қарасам, Москвада яшайдиган бир нотаниш йигит. Гапини тасдиқлаганимдан сўнг тез-тез салом-аликдангина иборат номалар ёзиб турадиган бўлди. Секин-аста хушомад қила бошлади. Энг қизиғи, бу менга мойдек ёқарди (кулади). Ҳеч бир қиз ширин сўзга бефарқ қараб туролмаслиги ҳақ гап-да! Рости, ўшанда ундан ташқари яна тўртта йигит хушомад қилиб юрган вақтлари эди. Бешовининг ёзишмаларини жиянимга кўрсатдим. У ўқиб кўриб, «Бешинчи йигитнинг ёзиши самимий экан! Инкор қилмай, жавоб ёз», деди. Нима сабаб турмуш ўртоғимнинг оила қуриш таклифини рад этмаганимни биласизми? У менга тўғридан-тўғри «Мен сизни севаман!» демаган. Бунинг ўрнига «Келажакда фарзандларимнинг онаси бўлинг!» деганида юрагим алланечук бўлиб кетганди. Ўзим ҳам айни турмушга чиқиб, фарзандли бўлишни истаб юргандим. Лекин, очиғини айтсам, «Тошкентга бориб, сизга уйланаман!» деган гапига ишонмаганман. Чунки ёшимиз орасидаги тафовут ва бошқа сабаблар бунга тўсқинлик қиларди. Рости, ундан аввал бир неча бор севги бобида панд еб қолгандим. Олти ой интернет орқали гаплашиб юрдик. У сўзининг устида туриб, Тошкентга келиб, менга қўнғироқ қилди. Овозини эшитиб, юрагим титраб кетган ва у менинг тақдирим эканига ишонганман. Ҳаяжонланганимиздан тузукроқ гаплашолмаганмиз. Ҳозир ҳам уйда бошқа-бошқа хонада бўлсак ҳам «sms» ёзишга одатланиб қолганмиз. Сабаби номалари қалбдан чиқади! Мен ҳақимда онасига айтганида, аввалига ишонмаган. Сўнг ёшимиз орасидаги катта фарқ туфайли тўйга рози бўлмаган. Тан оламан, қайнонамнинг ўрнида бўлганимда, мен ҳам розилик бермасдим. Турмуш ўртоғимнинг қарори қатъий бўлгани сабаб ортга чекинмади. Шунда қайнонам «Аввал Зуҳра Солиеванинг ўзини кўрай, ҳаётда қанақа экан?» деган. Қайнонам ўғли топган қизларни ёқтирмагани учун ҳам уйлантирмай юрган экан. Бир куни уй тозалаётгандим, кутилмаганда қайнонам кириб келди. Сира ёдимдан чиқмайди, ўшанда «ҳаётда бақироқ эмас экансиз-ку!» деганди. Ва ўғлига қараб дангалига «Агар машҳурлигига учиб уйланаман, деётган бўлсанг, яхшиси, йиғиштир!» деган. Ундай эмаслигини билгач, икки ойдан сўнг бизни унаштиришди. Қайнонам «Кейинги ой тўй қиламиз!» деб қолди. Хизматларим, суратга олиш ишлари бўлгани, қолаверса, тўйга тайёрмаслигим учун тўйни ортга сурдим. Кейин Самарқанд ва Фарғонада тўй қилдик. Кеч бўлса ҳам бахтимни топганимдан хурсандман!

Тўйдан бир ой олдинги таклиф

Тўйи 1997 йилнинг 13 июлида бўлган.

Жаҳонгир (12 ёш), Жавоҳир (9 ёш), Жавлон (8 ёш)нинг меҳрибон онаси.

Гули АСАЛХЎЖАЕВА, хонанда: — Турмуш ўртоғим билан бир-биримизни синаб, севишиб оила қурмаганмиз. Лекин Равшан ака акамнинг дўсти бўлгани учун оилаларимиз орасида борди-келди бор эди. Мени кўз остига олиб юрганини тўйдан кейин айтган. Уйланишига бир ой қолганида йўлимдан чиқиб, томдан тараша тушгандай, «Менга турмушга чиқасизми? Уйингизга совчи жўнатаман!» деган. Рости, гангиб қолганим ва уялганимдан сўз тополмаганман. Ўзимни қўлга олиб, «Равшан ака, Тошкентга бориб, Тошкент Давлат Санъат институти (ҳозирги Тошкент Давлат Санъат ва Маданият институти)га ўқишга ҳужжат топшириб, келажакда етук санъаткор бўлмоқчиман», деганман. Равшан ака истагимни ҳурмат қилгани учун ҳам таклифини рад этмаганман. Розилик сифатида «Майли, ота-онангизни юборинг, улар нима дейишса шу!» деганман. Тўйдан олдинги ваъдасининг устидан чиқиб, санъатдаги фаолиятимни қўллаб-қувватлаб келяпти. Совчилар келиб-кетгач, бир ҳафтадан сўнг тўйни бошлаб юборганмиз. Танишувимиз қизиқ, романтик воқеаларга бой бўлмаган-у, лекин тўйимиз антиқа ўтган. Кутилмаган севги изҳорининг якуни ҳам кутилмаган тарздаги тўй билан якунланган. Аниқроғи, тўйимиз кундуз куни бўлган. Сабаби Мавлуда опам гастролга кетадиган эди. Бахтли куним у кишисиз ўтишини истамаганим учун ҳам тўй куни ва вақтини опамнинг режаларидан келиб чиққан ҳолда белгилаганмиз (кулади).

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА тайёрлади
sugdiyona gazetasidan
Категория: Shou biznes olami | Просмотров: 861 | | Теги: Ким ўз жуфтини қандай топган? | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Iyun 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz