Статистика |
Hozirda saytda: 1 Mexmonlar: 1 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Noyabr » 25 » Хью Жекмандаги саратон ўсимтаси жарроҳлик йўли билан олиб ташланди
07:11 Хью Жекмандаги саратон ўсимтаси жарроҳлик йўли билан олиб ташланди |
Голливуднинг машҳур актёри Хью Жекман саратон ўсимтасини олиб ташлаш бўйича операцияни бошидан кечирди.
Бу ҳақда актёрнинг ўзи ижтимоий тармоқлардан бирида маълумқилади. Жекманнинг сўзларига кўра, яқинда у рафиқаси Деборанинг қистови билан бурнидаги терисини тиббий кўрикдан ўтказган.
"Рафиқам ҳақ бўлиб чиқди! Менда базал-ҳужайрали карцинома бор экан. Илтимос, мен каби аҳмоқлик қилманг. Албатта, бориб текширтиринг", - деб ёзади Жекман. Шунингдек, у ҳаммага қуёшдан ҳимоя қилувчи кремдан фойдаланишни тавсия этади.
Актёрда аниқланган саратон касаллигининг шакли одамда кўп учрайдиган зарарли ўсимта ҳисобланади. У бошқа саратон турларидан метастазанинг камдан-кам ҳолларда ривожланиши билан фарқ қилади, бироқ маҳаллий кенг ўсишга қодир.
|
Категория: Shou biznes olami |
Просмотров: 580 |
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|