Бу ҳақда IT-хавфсизлик соҳасига ихтисослашган "Trustwave” компанияси маълум қилади. Компания тақдим этган маълумотларга кўра, ушбу воқеа бутун дунё фойдаланувчиларига дахлдор бўлган. Мутахассислар тармоқда Нидерландияда рўйхатга олинган IP-манзилдан тўлдириб турилган ва пароллар ёзилган "Пони” маълумотлар базасини аниқлади.
"Trustwave” вакили Жон Миллернинг сўзларига кўра, хакерлар олинган маълумотлардан фойдаланганини исботловчи далиллар йўқ. "Улар шундай қилган бўлиши ҳам мумкин", - дейди у.