Главная » 2013»Iyun»22 » "Келажак овози" танлови финалчилари аниқланди
17:56
"Келажак овози" танлови финалчилари аниқланди
Шу йилнинг 27 май - 15 июнь кунлари давомида мамлакатимизнинг барча худудларида «Келажак овози-2013» танловининг туман ва вилоят босқичлари ўтказилди. Танлов ҳар доимгидек Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми жамғармаси, «Камолот» ЁИҲ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ташкил этилди.
Уларда жами 612 киши ғолибликни қўлга киритиб финал босқичига йўл олди. Танловнинг якуний қисми шу йилнинг декабрь ойида Тошкент шаҳрида ўтказилади.
2005 йилдан бери ўтказиб келинаётган мазкур танловда тўртта номинациянинг 15 йўналиши бўйича иқтидорли болалар ўзаро баҳс олиб борадилар, булар: «Архитектура ва дизайн», «Ахборот технологиялари, рационализаторлик таклифлар ва техник ишланмалар», «Анъанавий ва декоратив - амалий санъат», «Адабиёт ва публицистика».
Бу йил Навоий вилоят босқичида иштирок этиш учун 5000 та ариза келиб тушди ва уларнинг 528 таси иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Фарғонада эса 7800 та ариза топширилди.
Ариза беришга улгурмаган ёки мазкур танлов ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлишни истаган иқтидорли ўғил-қизлар бу йил танловнинг PR-акцияларига ташриф буюриш имкониятига эга бўлдилар. "Келажак овози" худудий марказлари фаоллари энг чекка худудларга ташриф буюриб, танлов, унинг йўналишлари ҳақида батафсил гапириб бердилар. Шунингдек ютуқли мусобақалар ҳам ташкил этилди.
Бу эса жорий йилда "Келажак овози" иқтидорли ёшлар танловига рекорда даражада (84 326) ариза келиб тушишига ҳам қайсидир маънода туртки бўлди. Ҳар бир вилоят босқичида 15 йўналиш бўйича учтадан ғолиб аниқланди ва шу тариқа 612 киши финалга йўл олди.