SHERLAR.BIZ Shanba, 21.09.2019, 06:24
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 4
Mexmonlar: 4
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Iyun » 14 » Карлуш Кейруш Жанубий Корея термаси бош мураббийига Ўзбекистон либосини совға қилмоқчилиги айтди
00:11
Карлуш Кейруш Жанубий Корея термаси бош мураббийига Ўзбекистон либосини совға қилмоқчилиги айтди
Футбол бўйича Эрон терма жамоаси бош мураббийи Карлуш Кейруш Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийи Чой Канг Хи Эронга ҳурматсизлик қилгани учун эронлик ишқибозлардан узр сўраши кераклигини маълум қилди. Бу ҳақда Tehran Times хабар бермоқда.

11 июнь куни ЖЧ-2014 саралаш ўйинлари доирасида Ўзбекистон устидан ғалаба қозонган Жанубий Корея терма жамоаси амалда мундиал йўлланмасини ҳал қилиб бўлди. Ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашаркан, Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийи Чой Канг Хи, «ўтган йили Жанубий Корея терма жамоасига Теҳронда ёмон муносабатда бўлишгани учун», Эроннинг жаҳон чемпионатига чиқиш орзуларин чил-парчин қилишга ваъда берганди.

«Эронда бизга нисбатан қандай ёмон муносабатда бўлишганини яхши эслайман. Мен Эронни нисбатан кўпроқ ёмон кўраман. Умид қиламанки, жаҳон чемпионатига Ўзбекистон терма жамоаси йўл олади», – деган эди Чой Канг Хи Ўзбекистонга қарши ўйиндан сўнг.

Чоршанба куни Теҳрондаги «Озодий» меҳмонхонасида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Эрон миллий терма жамоаси бош мураббийи Карлуш Кейруш жанубий кореяликлар устози айтган сўзларидан уялиши кераклигин маълум қилган. «У Эрон футболига нисбатан ҳурматсизлик қилди. Сешанба куни бўладиган ўйин арафасида у барча эронлик мухлислардан узр сўраши керак», – деди португалиялик мутахассис.

«Ишончим комил, Жанубий Корея терма жамоаси футболчилар ва мамлакат футболи раҳбарияти Чой Канг Хининг фикрларига қўшилишмайди. Яна шунга ишончим комилки, ўз мураббийнинг бундай сўзларини кореялик футболчилар ҳеч қачон кечиришмайди», – деди Кейруш.

Эрон терма жамоаси бош мураббийи Жанубий Кореяга Эронда яхши муносабатда бўлишганини эслатиб, шундай қўшимча қилган: «Сешанба куни Ульсан шаҳрида бўладиган Жанубий Корея терма жамоасига қарши ўйин арафасида мен Чой Канг Хига Ўзбекистон миллий терма жамоаси либосини совға қилмоқчиман».

Ўз навбатида, Эрон терма жамоаси сардори Жавод Некунам ҳам Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийининг фикрларига эътироз билдирган. «У Эрондан қўрқаётгани сабаб ҳам шундай сўзларни гапирган», – дея Некунамнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда PersianLeague сайти.

Некунамнинг қўшимча қилишича, бундай сўзларни ҳатто футболчилар ҳам гапирмасликлари керак. «Биз Қатар ва Ливанни мағлуб этдик, албатта, Жанубий Корея устидан ҳам ғалаба қозонамиз. Биз уларнинг бу каби сўзларига майдонда хотиржам, оддий ва очиқ жавоб берамиз», – деди Эрон терма жамоаси сардори.

Қайд этиш жоиз, Жанубий Кореяга қарши учрашувдан сўнг Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов корейсларнинг профессионаллигига ишонишини ва Эронга қарши сўнгги ўйинда мағлуб бўлмасликларига умид қилишини айтиб ўтганди.

Эслатиб ўтамиз, 18 июнь куни бўладиган ЖЧ-2014 саралаш 4-босқич «А» гуруҳи 10-тур учрашувлари билан саралаш 4-босқичи якунига етади. Шу куни Ўзбекистон – Қатар ва Жанубий Корея – Эрон учрашувлари бир хил вақтда – Тошкент вақти билан 17:00да бошланади. Ҳар иккала ўйинда мезбонларнинг ғалабаси Жанубий Корея ва Ўзбекистон терма жамоаларини ЖЧ-2014га тўғридан-тўғри йўлланма олишини кафолатлайди.
Категория: Sport yangiliklari | Просмотров: 499 | | Теги: Карлуш Кейруш Жанубий Корея термаси | Рейтинг: 5.0/2
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Iyun 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz