SHERLAR.BIZ Sheshanba, 17.09.2019, 02:04
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 11
Mexmonlar: 11
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Iyun » 1 » «Ювентус» футболчисининг Тошкент клубига ўтиши рад этилди
11:10
«Ювентус» футболчисининг Тошкент клубига ўтиши рад этилди
Тошкентнинг «Локомотив» футбол клуби Франция терма жамоаси собиқ аъзоси Николя Анелькага таклиф билан чиққани ҳақидаги хабарлар рад этилди. Бу ҳақда, «Локомотив» матбуот хизматига таяниб, Uff.uz хабар бермоқда.

31 май куни тонгда Stadion.Uz интернет-нашри Туриннинг «Ювентус» клуби 34 ёшли ҳужумчиси Николя Анелька Тошкентнинг «Локомотив» клубига ўтиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқатган эди. «Локомотив» франциялик футбочлига 1,5 йиллик шартнома таклиф қилгани ҳақидаги хабарлар, шунингдек, Stadion.Uz’га манба кўрсатилгани ҳолда Россиянинг етакчи спорт нашрларида ҳам чоп этилган.

«Бу хабарнинг қаердан пайдо бўлганини билмаймиз. Клубимиз Николя Анелькага расмий таклиф билан мурожаат қилмаган. Ушбу хабарларда ҳеч қандай асос йўқ ва бу миш-мишдан ўзга нарса эмас», – дейилади клуб матбуот хизмати Uff.uz’га билдирган баёнотда.

Хабарларга кўра, Николя Анельканинг «Ювентус» билан амалдаги шартномаси ёзда якунига етади ва футболчи жамоани эркин агент сифатида тарк этиши мумкин. Ўтган мавсумни Хитой чемпионатида бошлаб, сўнг Италияга йўл олган франциялик машҳур футболчига Туркиянинг «Қосимпошо» клуби даъвогарлик қилаётгани ҳақида маълумотлар бор.

Ўзбекистондаги энг нуфузли компаниялардан бири – «Ўзбекистон темирйўллари» ДАТК ҳомийлигидаги «Локомотив» футбол клуби айни вақтда молиявий жиҳатдан мамлакатнинг энг бақувват жамоаларидан бири ҳисобланади. 2013 йилги мавсум бошида бир қатор шов-шувли трансферларни амалга оширган «темирйўлчилар» мавсум фаворитларидан бири сифатида эътироф этилмоқда.

Хорижлик машҳур футболчиларнинг маълум бир даврда молиявий жиҳатдан бақувват ўзбек жамоаларга ўтиши ҳақидаги хабарлар аввал ҳам кўп бора янграган, шу билан бирга, кўп марта рад этилган. Жумладан, таркибида жаҳоннинг собиқ энг яхши футболчиси Ривалдо тўп сураётган, жамоага жаҳоннинг энг машҳур мураббийларидан бири, бразилиялик Луиз Фелипе Сколари мураббийлик қилаётган вақтда «Бунёдкор» футбол клуби Мадриднинг «Реал» жамоаси афсонавий ҳужумчиси Раулга таклиф билан чиққани ҳақида хабарлар тарқатилган. Шундай сўнг, Рауль ушбу таклифдан хурсанд бўлгани, лекин рад этишини маълум қилган, кейинроқ эса «Бунёдкор» матбуот хизмати клуб Раулга таклиф билан чиқмагинини билдирган.
Категория: Sport yangiliklari | Просмотров: 509 | | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Iyun 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz