Главная » 2013»Iyun»14 » Ёз-ёшлар учун: "Love me" клипида Лоланинг синглиси!
01:49
Ёз-ёшлар учун: "Love me" клипида Лоланинг синглиси!
Лоланинг сўнгги клиплари нафақат сифати, балки фантазия борасидаги чексиз диапазонларни забт этаётгани билан хам тобора хайратлантириб бормоқда.
"Love me" клипи - шўх ва шаддод ўсмирлик учқунлари, романтика ва завқ!
"Энди йўқ" клипидаги туйғулар ғалаён ва исёни бўлса, "Қайтмайди" клипидаги туйғуларнинг майин ва нафислиги, "Йиғлар осмон" клипидаги сирлилик, мистика, эффектлар уйғунлиги ва энг асосийси бу турли амплуаларда Лоланинг актерлик пластикаси образлараро қай тариқа ўзгариб, ўрнашиб аъло натижалар бераётганини воқифи бўлаяпмиз.
Тан олиш керак, бугунги кунда Лола клиплари билан нафақат йўналиш ва рейтингидаги касбдошлари балки, умуман шоу-бизнес оламидаги бошқа хонандалар клиплардан хам ярқ этиб ажралиб турмоқда.
Бунда иқтидорли ва энг талабгор, керак бўлса талаааааш бўлаётган клипмейкер Ёдгор Носировнинг хам ўрни беқиёс.
Куни кеча премьераси бўлиб ўтган ва айни дамда ТВМда айланаётган "Love me" қўшиғига ишланган клипда Лола клиплар борасидаги мақомини янада мустахкамлай олди. Бу сафар уни рок стилида, дадил ва эркин амплуасида кўрар эканмиз, хамиша хам кўтарилмайдиган ўсмирлик мавзусини олға сурганлигини воқифи бўламиз.
Клипда бош рольни Лоланинг энг кенжа синглиси Асал ўзининг тенгқури (клипдаги дўстлари хам аслида хаётда хаммаси дўстлари ва шунинг учун улар билан роль ижро қилиш осонроқ кечган) Шохзамон деган йигит билан ўсмирлар мухаббат қиссасини талқин қилишади ва қўшиқдаги"Хеч ким тушунмайди" сўзлари бу мавзуга айни муддао бўлган. Зеро, (тинейджерлар) ўсмирлик ёшидаги мухаббат бор бўлган нарса, оддий хаёт, афсуски буни хамиша хам намоён қилавермаймиз, вахоланки бу ёшдаги аудитория учун мазкур клип катта совға бўлса керак. Тўғрида, кап-катта кишиларни ёш қизлар билан клипда муқом қилишлари норма-ю, ўсмирлик, ёшлик-гўзалликни тараннуми мумкин эмасми? Ким ўсмирлигида севмаган?)) Бугунги кунгача балки бу ёшдагилар клипи бўлгандир лекин мазкур клип омадлироқ бўлса керак.
Менга клип динамикасидан то, воқеалар ривожи, кутилмаган ва провокацион (фақат бизни менталитетимизга) лавхалари билан жуда қизиқ. Асосийси либослардан тортиб, артрибутларгача дид билан танлангани, манзаралар хамда ундаги холатлардан гўёки воқеалар ривожи Европада кечаётгандек. Асал Лолага жуда ўхшаш, лекин охирги лавхаларидаги рок концертида уни қайсидир жихатини "Три метра над уровнем неба" фильмидаги "Баби" қахрамонига ва умуман клипдан мазкур фильмни оханги сезилади. Айнан шу концертдаги йигитнинг қизга совғаси тариқасида, катта мониторда уларнинг мухаббат тарихи намоёнланиши хам ажойиб ғоя.
Менга клипни охири жуда ёқди, қаранг бу хам оригинал. Қиз Лолани қўшиғини караокеда куйлаётганида йигитчани эмоцияси кулгулик. Қўшиқ қизни шаддод кулгуси билан якунланади. Йўқ, якунланмайди, "Давоми бор" ёзуви билан якунланади. Давомини кутамиз!
Ёшликни ўзи гўзал, унинг иккинчи қахрамонини хам ёшига мос равишда танлаб намоёнлашда тўлиқ гўзаллик клипи хосил бўлган. Аниқ янги нафас, гўзал лавхалар, асосийси хеч ким шифохонада ўлмаяпти, ёки кимдир ўлиб унинг хотирасига куйланмайпти, хуллас, ёз ёшлик учун, романтика ва Лола ва Ёдик яна бир ижодий ғалаба билан табриклайман!