SHERLAR.BIZ Yakshanba, 15.09.2019, 15:31
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 5
Mexmonlar: 5
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Iyun » 27 » Яхши турмуш ўртоқни қаердан топса бўлади?
00:33
Яхши турмуш ўртоқни қаердан топса бўлади?
Холамнинг мен билан тенгдош қизини турмушга бердик-у, ҳаммамиз енгил тортдик. Ишонсангиз, қўлидан китоб тушмайдиган қизнинг талаблари шу қадар баланд эдики, «Эҳ-ҳе, бундайини буюртма бериб ҳам тополмайсан-ку», дегандик. Бечора холам қизининг дидига мос келадигани топилгунича ҳали қўшнисининг жияни, ҳали ҳамкасбининг қариндошини мақтайвериб эси кетди. Тақдир ҳазилини қарангки, шунча номзодларни рад этиб турганида холаваччамнинг ўзи билан бирга ишлайдиган ҳамкасби кутилмаганда унга оғиз солиб қолса денг. Хуллас, тўй бўлди. Кўз тегмасин, битта ташкилотда тўрт йилдан буён бирга ишлаб, бир-бирига кўнгли бўлиши мумкинлиги ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаган келин-куёвларимиз ҳозир жуда бахтиёр!

Бу каби воқеаларга кўплаб гувоҳ бўлиш ишониб бўлмайдиган афсона эмас, остона хатлаб кўчага чиқмайдиган, аммо ҳали-ҳануз бахти очилмаётган қизлар топилади. Ҳаётда ҳар бир қиз ўз шаҳзодасини топишни, ҳар бир ота-она қизининг бахти кулишини истайди. Бу истак амалга ошавермаса нима қилиш керак: кутишда давом этишми, ёки?.. Шарм-ҳаё, менталитетимиздаги ўзига хосликларни унутмаган ҳолда қизларимиз бўлажак турмуш ўртоқларини қаерда учратишлари мумкинлигига биз ҳам қизиқдик. Шунга кўра, баъзи суриштирув ишларини ўтказиб, эҳтимолий танишувлар рўйхатини тузиб чиқдик.

1.Таниш-билишлар кўмагида...

Суриштирувларимиз натижасига кўра, бу усул хавфсизроқ ва оила қуришда наф берувчи энг катта фоизли танишув экан. Одатда онангиз ёки отангизнинг таниш-билишлари, қўни-қўшнилар, бувингизнинг дугоналари сиз ҳақингизда қизиқиб, ўз номзодларини таклиф этишади. Оила катталари бафуржа маслаҳатлашиб, сўнг қарорларини айтишади. Кўп ҳолларда дарак берилган йигит билан «тасодифан» учрашиб қоласиз ёки узоқдан бир-бирингизни ўғринча кузатасиз.

+ Куёвликка номзоднинг бегона эмаслиги яхши. Қолаверса, ота-оналарингизга ҳам маъқул келаяпти. Муҳими, биринчи танишувдаги таассуротларни тўғри талқин қилинг.

– Бу усулга мурожаат этишганида андишанинг номини қўрқоққа чиқариб, куёвликка номзод йигит ҳақида суриштиришмас экан. Агар бу иш ота-онангизнинг ёдидан кўтарилса ёки йигит сизда иккиланиш ҳосил қилса, у ҳақда суриштиришларини айтинг. Янгангиз ёки турмушга чиққан опангизга шипшисангиз бас, қолганини ўзлари дўндиришади.

2. Иш жойингиздаги об-ҳаво

Иш юзасидан бўладиган кундалик учрашувлар давомида бўйдоқ йигитлар сизни ўрганиб, ўзларига керакли маълумотларни олишларини билсангиз керак. Молиявий ишлар билан шуғулланувчи ташкилотларнинг биридаги йигитлардан сўраганимизда, «Офисимиздаги турмушга чиқмаган қизларни зимдан кузатамиз. Феъл-атвори, юриш-туришини ўрганамиз. Ҳар куни кўз олдимизда бўлишгани сабаб ортиқча учрашувлар ҳам шарт эмас. Жиддий қарорга келсак, ҳеч кимга билдирмай учрашувга таклиф этамиз», дейишди.

+ Битта жойда бирга ишлаган одамлар бир-бирларининг феъл-атворлари, туриш-турмушлари ҳақида оз-моз бўлса-да хабардор бўлишади.Демакки, куёвликка номзод йигит ҳақида ҳавотирга тушмай, суриштириш ишларини ишхонанинг ўзидан бошлаб юбориш мумкин.

– Иш жойидаги муҳит баъзи ҳолларда эр-хотинлик вазифасидан ташқари хамкасблардек мулоқот қилишни талаб қилади. Агар сиз ҳис-туйғуга берилувчан инсон бўлсангиз, бундай вазиятларни бошқариш осон кечмаслиги мумкин.

3. Ўқув курслари, тренинг машғулотларидан…

Бу ерда ўзингизга ўхшаган ёшлар талайгина бўлишига шубҳа йўқ. Ўқув курси бўладими ёки тренинг машғулотларими, муҳими, айнан сиз каби фикрлайдиган, ҳеч бўлмаганда қизиқишларингиз ўхшаш бўлган йигитлар бор. Демак, дидингиз ва талабингизга мос келадагн номзодни мана шу ердан ҳам топиш мумкин. Бунинг учун мулоқот доирангизни кенгайтириб, суҳбатдошларингизни чегараламасангиз бас.

+ Бундай танишувнинг афзаллиги шундаки, умумий суҳбат учун доим мавзу топилади. Эҳтимол айнан мана шу мавзулар сизни яқинлаштириши ҳам мумкиндир.

– Умумий қизиқишлар баъзи ҳолларда танлаган номзодингизнинг феъл-атвори, айрим камчиликларини ёпиб кетиши мумкин. Агар қарорингиз жиддий эканлигига шубхангиз қолмаса, умумий мавзулардан ташқари яна қандай ҳолатларда ҳамфикр бўлишингиз мумкинлигига қизиқиб кўринг.

4. Интернетдан бўлса-чи?

Ушбу мақолани ёзишга киришар эканмиз, интернет тармоқларидаги танишув сайтларини ўргандик. Кўплаб танқидий фикрларга сабаб бўлувчи сайтлар билан бир қаторда обрў-эътибори учун намунали фаолият юритаётганлари ҳам йўқ эмас экан. Хусусан, ана шундайларидан бирида бир йигит билан қиз ёзишмалар орқали танишишгани, сўнг 2-3 маротаба учрашиб, ана ундан кейин йигит қизга турмушга чиқиш таклифини билдиргани айтилган. Ҳозирда уларнинг жажжи ўғилчалари бор экан.

+ Бундай танишувларнинг афзаллиги соч турмаги, либос танлаш,пардоз-андоз каби ташвишлардан холи бўлиб, сухбатдошингиз билан фақат онлайн тарзида мулоқот қиласиз. У профилингиздаги суратингизни кўради ҳолос. Гавжум давралардан кўра уйда бўлишни афзал билсангиз, бу усулни синаб кўришингиз мумкин.

– Интернет тармоқларидаги танишувлар ҳамиша ҳам бахтли якун топавермаслигига айрим сайтлардаги йигит-қизларнинг «шахсий тажрибалари» орқали гувоҳ бўлдик. Шунга кўра синалмаган отнинг сиртидан ўтма деганларидек шахсий маълумотларингизни нотаниш йигитларга улашаверманг. Исми антиқа сўзлар билан ёзилган, суратида алламбало кийимлару, ялонғоч баданини реклама қилувчи йигитлар билан дўстлашманг. Маънили сўзлар билан мулоқот қилувчи ва хушомаддан тийилганларни ҳам зимдан кузатиб, сўнг дўстлашиш фикрини кўриб чиқинг.

Танишув оқшомлари ҳам бор экан...

Бир танишим ўзимиздаги эълонлар сайтларидан бирида «Оқшомлар» деган сахифа бор. У ерда қаерда, қандай йўналишда оқшом базмлари ташкиллаштирилиши ҳақида анонслар берилиши айтди. Қизиғи шуки, ўша танишим айнан мана шундай базмлардан бирида турмуш ўртоғи билан танишган экан.

Ахтариб ўша манзилни ҳам топдик.Ҳақиқатан оқшомлар ўтказиладиган саналар ва улариннг йўналишлари кўрсатилган. Берилган рақамлардан бирига қўнғироқ қилганимизда танишув базмлари ҳақида қуйидагиларни билдик: Шоу-программалар қаторида ўйин тарзидаги йигит-қизларнинг танишувлар ташкиллаштирилади.Яъни 8-9 та қиз ва йигитлар махсус ажратилган кичик столга қарама-қарши жойлашиб, 10 дақиқа сухбат қуришади.Сўнг шериклари билан алмашиб, бошқалар бир-бирлари билан шунча вақт давомида мулоқот қилишади.Бир бирига маъқул келганлар базм давомида мулоқотни давом эттиришади. Аммо бу каби танишув базмлари ҳар доим ҳам бўларвермас экан. Аниқ санасини билиш учун интернетдаги маълумотларни кузатиб туришлигини қўшиб қўйишди.

+Танишув базмларига умр йўлдош танлаш борасида сиз каби фикрлайдиган,дун1қарашларингиз ўхшаш бўлган йигитлар йиғилишади. Демак танланган номзод билан қайсидир жиҳатдан сухбат учун мавзу топилади.

–Бундай базмларда инсоннинг қандай феъл-атворга эга эканлигини илғаш қийин.Чунки йиғилганлар ўзларини яхши тарафлама кўрсатишга уринадилар. Қолаверса, айнан базм учун ташқи кўринишига алохида урғу беришади. Бу эса аслидан кўра ясамаликни кўпайтириши мумкин.

Никоҳ агентликларида нима гаплар?

Суриштирувимизга кўра никоҳ агентликларига асосан ёши30 гаяқинлашган ёки ундан юқори бўлган йигит-қизлар мурожаат этишар экан. Қай биридир ўқиган, илмий ишлар қилган, кимдир карьера билан банд бўлган.Бундай ёшлар учун танишув имкониятини кенгайтириш учун агентликларда махсус кечалар ўтказилаётган экан. Мазкур кечалар бизда янгилик бўлгани сабаб фақат саноқли никоҳ агентликларигина ташкилий ишларни ўз зиммаларига олишган. Хусусан ана шулардан бирига мурожаат қилганимизда, қуйидаги маълумотларни олдик.»Кеча расмий тарзда номланмай, агентлик шарафига уюштирилган тадбир сифатида эълон қилинади. Иштирок этишни истаганларга хабар берилиб, бирор ресторан танланади. Ёки агентликка қўнғироқ қилиб, янгиликлардан бохабар бўлиб туриш мумкин. Кечада иштирок этишни истасангиз танланган дастур ва жойига қараб тахминан 40-70.000 минг сўм атрофларида сарфлайсиз. Тадбир давомида мусиқага рақс тушиш, овқатланиш баробарида йигит-қизлар бир-бирлари билан мулоқот қилиб, танишадилар. Маъқул келганларининг кейинги мулоқотлари ихтиёрий экан.

Бундай кечаларни натижаси бўлаяптими ёки йўқми дея сўраганимизда аниқ маълумот беришмади-ю, бироқ оила қурганлар йўқ эмас дея таскин беришди. Албатта, бундай кечаларда қатнашиш жўн туюлиши мумкин. Агар дунёқарашингиз шунга мос келса, синаб кўриш мумкин.

Кўча-кўйда бўлса-чи?

Омадли танишувлар қаторида юздан бир фоизида ижобий натижага эришиш мумкинлиги кўрсатилган. Демак, кўча-куйда сизга хушомад қилган ёки ортингиздан қолмаётган йигитга табассус улашишдан аввал танишувингиз қай даражада ишончли бўлишини ўйлаб кўринг.

+ Тўғри, чин кўнгилдан меҳри тушиб қолган ёки биринчи муҳаббатга ишонувчилар ҳам йўқ эмас. Аммо куёвликка номзод бўлиши учун бошқа сифатларини ҳам кўриб чиқиш керак.

– Биринчи учраган йигит билан кўчадаги учрашув романтикадан йироқ. Ахир оила қуриш учун шунчаки танишувлар ярамайди. Бир кўриш таниш, иккинчиси билиш дейдилар.Жилла қурса уч марта ўша йигит билан тўқнаш келинг-да,ана ундан кейин мулоқот қилиш-қилмасликни ўйлаб кўринг.

Қаҳвахона, ресторанларда...

Замонавий танишув турларидан бири.Ҳам мазали тамадди қиласиз, ҳам янги таниш-билишлар орттирасиз. Бир дугонам бўлажак ёри билан айнан кафелардан бирида тушлик қилаётиб, тасодифан танишиб қолган. 3-4 маротаба бир-бирига тўқнаш келавергач, йигит исмини сўраб, бирга тамадди қилишга таклиф этганди.

+ Дидингиздан келиб чиқиб, дўстлар даврасини хуш кўрсангиз бундай танишувлар чакки эмас. Мухими йигитнинг фикрлаши ва дўстлари билан муомиласига эътибор беринг. Ҳар эхтимолга қарши янги танишувларда бир ўзингиз бўлмаганингиз маъқул.

– Йигитлардан сўраганимизда кафе ёки ресторанларда нотаниш йигитлар билан танишишга ёқинқирамай муносабат билдиришди.Демак, қизларжон меъёрни унутмасликни ёдда тутинг.

Гувоҳи бўлганингиздек, аниқланган эҳтимолий танишув усулларининг ҳам ўзига хос мусбат ва манфий жиҳатлари бор.Шундай экан, куёвликка номзод йигитлар билан танишишда волидангиз, опангиз ёки янгангиз билан маслаҳатлашишни унутманг!

Дилдора ЮСУФБЕКОВА

sugdiyona gazetasi
Категория: Qiziqarli malumotlar | Просмотров: 494 | | Теги: Яхши турмуш ўртоқни қаердан топса б | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Iyun 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz