SHERLAR.BIZ Shanba, 21.12.2024, 18:52
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 18
Mexmonlar: 18
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Iyun » 22 » Қизлар диққатига: нима учун муҳаббатингизни учрата олмаяпсиз?
20:56
Қизлар диққатига: нима учун муҳаббатингизни учрата олмаяпсиз?
Айтайми, нима ҳақида ўйлаяпсиз? «Нега ҳаммада ҳамма нарса муваффақиятли амалга ошади, менда эса йўқ? Нима учун ҳамманинг севгани бор, шахсий ҳаёти йўлга қўйилган, менга эса ҳеч ким кўнглини очмаган, ҳали ҳам турмушга чиқмадим?..» Ҳар гал шунга ўхшаш пассив хаёлларга вақт ажратганингизда, тақдирингиз устидан ёзғиришни бас қилиб, ҳаракатни тезлаштириш ҳақида ҳам ўйлаб кўринг. Шу пайтгача тақдирингиз ёзиқлари сиз истагандек бўлмаётган экан, нималарнидир ўзгартириб кўриш вақти етмадимикан?
«Нега мени танлашмайди?»
Севишган жуфтликларни кўчада учратиб қолганингизда «Бу чиройли йигит шу қорамағиз қизнинг нимасини ёқтирган?», «Шу маймоқ қиздан минг марта яхшироқман-ку!» деб ўзингизни солиштирасиз. Агар ўзингизга нисбатан паст баҳо берсангиз, устунлигингиз сезилиб турган вақтда ҳам тушкунликка бериласиз. Адолатсизлик бўлиб кўринаётган ушбу манзарани хаёлингиздан ҳам, юрагингиздан ҳам чиқариб ташланг. Токи ички курашлардан қутулмас экансиз, хотиржамликка эришолмайсиз. Кўнгил хотиржам, ақл тиниқлашган пайтдагина сизни сезишлари, сизга эътибор қаратишлари ва танлашлари учун ҳаракат усулларидан фойдалана оласиз.
«Йигитларнинг ҳаммаси бир хил!»
«Ҳамма қизлар бир хил» дейишса ва шунга яраша муомала қилишса, сизга ҳам ёқмайди-ку, тўғрими? Эҳтимол сиз ўзингизга мос бўлмаган йигитнинг эътиборига эришаётгандирсиз ва уни кескин инкор этаётганингиз учун ҳам атрофингиздаги «пичоққа илинадиганлар»ни ҳам жўнатиб юбораётгандирсиз? Одамларга ўртача муомалада бўлишга кўникинг.
Либосга қараб кутиб олишларини унутманг. Кийиниш, пардоз борасида ўзингиздан мутлақо кўнглингиз тўқ бўлса ҳам ўзгаришга уриниб кўринг. Фақат бу ўзгариш тўй ва туғилган кун қачон бўлишини кутиб ўтирмасин ва вақтинчаликка бўлмасин. Одамлар диққат-эътиборига бирданига тушиш ва ундан керакли пайтда қоча билишни ўрганишингиз керак.
«Нега мен билан жиддий муносабатда бўлишмайди?»
Кўзга ташланишингиз билан одамлар тўхтаб, сиз-ла бир оғиз гаплашишга, нимадир деб гап қотишга ҳаракат қилишади. Лекин бунчалик кўп «қармоқ ташланиши» ҳам шубҳали.
Ўзингизга қарши жинс вакиллари кўзи билан қараб кўринг. Балки кийинишва пардоз борасида чегарадан чиқиб, ноз-карашмани кўпайтириб юбораётгандирсиз.
Нутқингизни назорат қилинг. Ёшингиз, аёллик назокатингизга мос бўлмаган ибора ва сўзларни ишлатишингиз бошқаларнинг сизга яхши баҳо бермаслигига олиб келади.
Ташаббус ва шаддодликни адаштирманг. Жуфтингиз келишини кутиб, қўл қовуштириб ўтиришни истамайсиз, бу тушунарли. Лекин ўзбек қизларига ҳаддан ортиқ фаоллик, биринчи бўлиб қадам ташлаш ҳам ярашмайди. Ҳаё ва ибонгиз билан меъёрни белгилаб олинг.
«Нега мени фақат дўст деб қабул қилишади?»
Сиз билан суҳбатлашиш йигитларда психотерапевт қабулида ўтиргандек кайфият уйғотади. Улар бошлиғининг инжиқлиги, машинасини уриб олгани, ҳозир негадир молиявий аҳволи қониқарли эмаслиги ҳақида соатлаб сизга гапириб ўтириб, охирида яхши тингловчи ва дўст эканлигингизни мақтаб қўйишади. Бошланишида бу сизга ёқади, гўёки сиз йигитни бошқараяпсиз, бошқа ҳеч ким уни сизчалик яхши тушуна олмайди... Яна у сизнинг маслаҳатларингизга муҳтожлигини, муносабатларингиз ниҳоятда самимийлигини тез-тез эътироф этади. Сиз эса қачондир сўзларингизга эмас, кўзингизга ва ўзингизга эътибори тушишини интизорлик билан кутасиз. Кунлардан бир куни у кўзлари ёниб, ҳаяжонланиб келади-да, «Мен севиб қолдим!» дейди, аммо у сиз бўлмайсиз!
Оналик инстинктингизни чеклай билинг. Эркакни қанчалик ҳимоя ва паноҳ остига олсангиз, у шунчалик сизга нисбатан ташаббуссиз бўлиб боради.
Арз-шикоятларини эшита туриб, нафақат маслаҳат беринг, балки унинг олийжаноблиги, фаросатлилигини ҳам мақтаб туринг.
«Ҳаммаси барибир ташлаб кетади!»
Қандай бошланишидан қатъи назар, ҳаммаси бир хилда тугайди. Тез орада телефон қилишини айтиб, ваъда беради-ю, сўнг изсиз йўқолади. Ҳар сафар «қаерим ёки нимам ёқмади экан?» деган саволлар қуршовида қоласиз. Диалоглар, гап оҳанглари, хулқингизни эслаб кўришга уринасиз, хатога йўл қўйилган жойни аниқлагингиз келади.
Танишув суҳбатларини пашшадан фил ясагандек, жиддийлаштириб юбормаганмидингиз? Агар биринчи учрашувдаёқ йигитнинг келажак режаларини сўраб-суриштираверсангиз, оилавий қадриятлар ва болалар ҳақида ташаббус билан сўзлайверсангиз, у ортга тисарилиши мумкин. Чунки эркаклар масъулият юкини бунчалик тез елкага олишни истамайдилар.
Ўзингиз ҳақингиздаги ҳамма гапни айтиб ташлайверманг. Қандайдир сирингиз ёки у билмаган жиҳатингиз бўлса, ортга ўгирилиб қарашига ҳамиша сабаб топилади.
Азиза ҚУРБОНОВА
Категория: Foydali maslahatlar | Просмотров: 909 | | Теги: Қизлар диққатига: нима учун муҳабба | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Iyun 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz