Испаниянинг Малага шаҳрида бир йўловчининг буқа билан олишишига тўғри келди. Бу ҳақда 17 июнь куни махаллий Diario Sur газтеаси хабар берган. Воқеа гувоҳига айланган киши томонидан тасвирга олинган видеотасма YouTube тармоғига жойлаштирилди.
Кўчада қаровсиз қолдирилган буқа аввалига машиналардан бирига ҳамла қилди, кейин эса рўпарасидан келаётган ёлғиз йўловчини сузмоқчи бўлиб, у томон югура кетди. Бироқ, ўзини йўқотиб қўймаган йўловчи унинг зарбига чап бериб шу заҳоти бўйнидан маҳкам қисиб ерга ётқизиб олди. Унга икки нафар полициячи ва ён-атрофдаги бошқа одамлар ҳам ёрдамга етиб келишди ва оёқ-қўлини боғлашга кўмаклашишди.
Маълум бўлишича, буқа одамлар яшовчи жойга яқин орадаги фермадан қочиб келиб қолган. The Daily Telegraph газетасининг ёзишича, буқанинг сузиши оқибатида бояги автомобил ва яна икки киши бироз шикастланган.