SHERLAR.BIZ Juma, 27.12.2024, 08:48
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2012 » Dekabr » 4 » Ishq nima..?(Ненавижу тебя ишк,)
17:03
Ishq nima..?(Ненавижу тебя ишк,)
Бу саволга ҳали ҳеч ким аниқ жавоб бермаган. Чунки бу олов туйғу вақт билан ҳисоблашмайди-да! Хоҳлаган пайтда келиб, юракларга учқун сачратади. Бор оламингизни, вужудингизни қуршаб олади.
Мен бир аёлни биламан. Унинг ҳозир иккита жигаргўшаси бор: бир қиз, бир ўғил. Ўтган йил қизини узатди. Ҳозир ўғлини уйлантириш тараддудида юрибди. Аёл бу шафқатсиз дунёнинг ишларини бир ўзи бажаряпти. Нозиккина елкасига тоғдан-да зил-замбил ташвишларни ортган. У бева. Эри ўғли бешиклигида омонатини топширганди. Шўрликни жигаридаги ўсимта олиб кетди. Мана шунга ҳам бу йил йигирма тўрт йил тўлади. Бир йигит ёши.
Аёлнинг нега қайта турмушга чиқмаганини, бева боши билан қоракўзларини ўзи ялаб-юлқаб катта қилганининг сабабини биламан. У муҳаббатга сажда қилган, кўнгил амрига бўйсунганди: мана шу омонатга хиёнат қилишни эп кўрмади. Гарчанд турмуш ўртоғи билан бор-йўғи икки йилгина яшаган бўлса-да, бир умрга татигулик мазмунли ҳаёт кечирди.
Бева аёл ўз синфдошига тўй бўлганди. Уларнинг севги қиссаси қизиқ кечган.
Биринчи синфданоқ бир партада ўтирган йигит ва қиз бора-бора қадрдонлик ришталарини улайди. Йигит партадоши — ҳамроҳини ҳимоя қилишга чоғланади. Шўх-қув болапақирлар келиб, тегажоғлик қилмоқчи бўлса, у муштчасини дўлайтиради, дўқ қилади.
Содиқ ҳимоячини, ўз навбатида, нав-ниҳол қизалоқ ҳам сийлаб туради: ойижониси пишириб берган ширинликларни келтиради.
Байрамлар оёқ олганда, икки тараф бир-бирларига совғалар тортиқ қилишади. Йигитча Ватан ҳимоячилари куни нишонланадиган кунда илк бор жиякли дўппилик бўлади, қизалоқ эса нафисгина рўмолча билан сийланади. Янаги галда йигитчага ҳошияси гулдор қийиқ тегади. Қизчага тағин рўмолча... Бу анъанага айланади.
Ўн йиллик ўқиш давомида ҳимоячи ўз қадрдони тарафидан ўнта нарса билан мукофотланади. Қизга эса фақат бир хил буюм насиб этади: рўмолча. Фақат мактаб битириладиган йили нафисгина, шоҳи рўмолга эга бўлади. Мана шу пайт довюрак ҳимоячи ҳимоясидаги қадрдон қизга юрак ютиб, бир сўз дейди: «Сен меникисан». Жавоб айтиш шарт эмасди. Титроқ инган лаблар, пирпираган кўзлар, ол ранг олган юзлар розилик бериб турар эди. Икки тарафнинг рози-ризолиги билан тўй ҳам бўлиб ўтди. Куёв тараф маҳалладаги энг сулув, энг ақлли қизни қўлга киритганига, келин тараф довюрак, бир сўзли, жасур йигитни тақдир раво кўрганидан мамнун, шод эдилар.

Айни илк кеча қизиқ иш бўлди. Йигит гўшангага кириб келар экан, суйгулнинг олдида тизиб, силаб ўтирган рўмолчаларни кўриб, севиниб кетди. Билди, бу нарсаларни шунча йил гард теккизмай асрабдими, демак, вафоли бўлиши аниқ.
Бироқ келинчакнинг ҳафсаласи пир бўлди. У қадрдонига тортиқ этган буюмлардан атиги дўппи билан қийиқ «омон» қолган экан. Куёв хижолат бўлди: «Энди, тўзиб кетди-да ишлатгандан кейин...»
Шу кеча икковларининг юраклари аҳд қилди, кўзлар тилсиз сўзлади: «Умрбод биргамиз. Сиздан ўзгасини демайман. Биргина сиз кўз очиб кўрганим бўласиз...»
Ҳаёт дебдилар. Куёвнинг умри қисқа экан.
Ор-номусли келинчак, андишаси зўр келинчак соҳибининг ортидан қақшаб йиғлаб қолганида, дилидагини яширолмади:
— Ҳимоячимдан айрилдимооо...
Ишқ дарди ёмон.
Мана, йигирма тўрт йилдирки, аёл ҳимоячисисиз кун кўриб келяпти. Қўриқчисисиз яшаб келяпти. У уйда ёлғиз қолган дамлар катта сандиғи қулфини тушириб, ичидан кичкинагина қутичани олади-да, уни авайлабгина очиб, баҳоси йўқ, қиймати йўқ рўмолчаларни бағрига босиб, юм-юм йиғлайди. Уларни ҳидлаб, юзларига босади. Бехос лаблари шивирлайди: «Менинг ҳимоячим...»
Бугун пок муҳаббатга сажда қилиб, унга содиқ қолган, ҳозир садоқат рўмолини бошига ёпган бева аёл элликни қоралаб боряпти. Унга ҳамма ҳавас билан қарайди: ёш ҳам, қари ҳам. У маҳалланинг фариштасига айланган аёл.
Унинг энди биргина тилаги қолди: фарзандларининг бахти камоли.
Категория: Sevgi dunyosi | Просмотров: 1903 | | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 3
Sayt_Malikasi05.12.2012 07:06
IFTIXOR_BEK11.12.2012 16:17
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Dekabr 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz