Главная » 2013»Iyun»12 » Иш пайтида ухлаб қолган банк ҳодими 222 млн евро ўтказиб юборди
00:05
Иш пайтида ухлаб қолган банк ҳодими 222 млн евро ўтказиб юборди
Германиялик банк ҳодими иш пайтида ухлаб қолиб 222 миллион евро ўтказиб юборди.
Банкир 64,2 евро пул ўтказмасини амалга ошириши керак эди, аммо қўли клавиатура устида қолиб мудраб қолди. Уйқу ҳолатида эса бармоғи билан «2»ни босиб, 222222222,22 евро ўтказиб юборди. Бу хато тез орада аниқланиб, олди олинган.
Немис ОАВларининг маълумотларига қараганда, ҳодиса 2012 йилнинг апрел ойида Франкфурт-на-Майн банк бўлимларидан бирида бўлиб ўтган. Айнан қайси банк тўғрисида гап кетаётгани номаълум.
Мазкур ҳодиса оқибатида ухлаб олган банкирни назорат қилиши керак бўлган 48 ёшли банк ҳодими ишдан бўшатилган. 1986 йилдан бери банкда ишлаган аёл судга мурожаат қилиб, унда айб йўқлигини ва бу ишдан ҳеч қандай ёмон мақсад кўзланмаганлигини маълум қилди.
Ишдаги мунозараларни кўриб чиқадиган суд, ушбу ҳолат бўлиб ўтган кун ҳодима 800 дан ортиқ банк амалиётларини текшириб чиққанлигини ва уларнинг ҳар бирига бир сониядан ортиқ вақт сарфлаганини аниқлаб чиқди. Фақат жорий йилнинг 10 июн куни суд ишдан бўшатилишни ноқонуний деб тан олиб, унга шунчаки ҳайфсан эълон қилиш билан чекланиш мумкин деб қарор чиқарди ва аёлнинг ишга тикланишини талаб қилди.
Ухлаб қолган банкирга нисбатан қандай чора кўрилганлиги эса номаълумлигича қолмоқда.