Маҳаллий ҳарбийларга қаратилган портлашлар хаётдан 30 нафар ироқликларни олиб кетган, яна 70 нафари эса яраланган. Ушбу ҳужумлардан кейин бир қатор туманларда комнендант соати эълон қилинди.
Пойтахтдан 170 км узоқликда жойлашган Туз-Хурматудаги қаҳвахона яқинида портловчи мослама жойлашган машина ҳавога учиб кетди. Экстремистларнинг бу ҳужуми 11 кишини хаётдан олиб кетди ва 30 га яқин одамларни яралади.
Боғдод яқинидаги шиялар шаҳарчасида террорист миналанган автомобилда ўзини портлатиб юборди, оқибатда эса етти нафар ҳарбий вафот этди 15 нафари эса яраланди. Киркукида ҳудди шундай ҳужум оқибатида икки нафар ҳарбий вафот этди 13 нафари яраланди.
Боғдод шимолидаги Тажи шаҳрида ташкиллаштирилган портлашлар оқибатида 20 киши қурбон бўлди. 70 нафари турли даражадаги жароҳатлар олди.
Сўнгги ойларда сиёсий тангликни бошидан кечираётган Ироқда диний зўравонликлар тўлқини шиддат билан ривожланмоқда ва бу фуқаролик урушини келтириб чиқариш эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Фақат май ойининг ўзида БМТ маълумотларига асосан, портлаш ва хужумлар оқибатида мингдан ортиқ одамлар ҳалок бўлган.