Статистика |
Hozirda saytda: 2 Mexmonlar: 2 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Iyun » 4 » intirnetdagi savdo
|
Интернет орқали савдо қилар эканман, “фидбек” деган нарсани ўрганиб олдим. Фидбек (Feedback) бу сизнинг харидор ёки мижоз олдида кўрсатган хизматингизга берилган бахо демакдир. Фидбек 3 турли бўлади: Ижобий (Positive) , ўртача (Neutral) ва салбий (Negative). Барча савдо қилувчилар фақат ижобий фидбек олиш учун қаттиқ харакат қилади. Битта хам салбий фидбек олмасангиз, бу сизнинг фидбек даражангиз 100 фоиз бўлади, дегани. Натижада харидорларнинг сизга бўлган ишончи- эътибори ошади ва савдоингиз юришади, пулингиз кўпаяди. Агар озгина эътиборсизлик ёки хато қилиб харидорга бошқа ёки сифатсиз махсулот етказиб берилса ёинки ўз вақтида етказиб берилмаса, демак, харидор сизга салбий, яъни негатив фидбек бериши мумкин. Бу энди ёмон, сизнинг фидбек даража-фоизингиз пасаяди, дегани. Натижада харидорлар сони камаяди, бизнесингиздан хайр-барака кетади. Шунинг учун қандай қилиб бўлса хам, харидорни рози қилишга харакат қиласиз: бирор нарсани қурбон қиласиз ёки пулини қайтариб берасиз ё бўлмаса яна бирор нарса юборасиз. Хуллас, қандай қилиб бўлмасин, харидорларнинг салбий фидбек беришига йўл қўймаслик илинжида бўласиз. Шу сабабли мен хам бизнесим жараёнида фақат яхши фидбек олишга харакат қиламан. Хатто хотиним хам буни яхши тушуниб қолган. “Дадаси, туринг, тезроқ нарсаларни тайёрлаб жўнатинг, яна ёмон фидбек олиб ўтирманг”, деб мени эрталабдан уйғотади. Ўғлим хам, “Дада, фидбегингиз қандай бўляпти, халиги негатив фидбегингизни харидор қайтариб олдими?” деб сўраб қўяди. Шy ўринда ўйланиб қоламан: Қани энди биз бандалар хам Аллох таоло олдида доим ижобий фидбек олишга харакат қилиб яшасак. Билиб-билмай бирор гунох қилиб қўйганда, ўша гунохимизни ўчириш учун негатив фидбекни йўқ қилишга харакат қилгандек уринсак. Харидорни рози қилгандек, Аллохни хам рози қилиш учун гунохимиз орқасидан бирор савоб иш қилиб қўйсак. Харидорнинг кўнглини олиш учун ширин уйқудан воз кечиб, эрта тонгда тургандек, Аллохнинг розилигини олиш учун хам тонг сахарлаб уйғонсак. Қани энди Аллох олдида ёмон фидбек олмасликка бир-бирмизни огох этиб турсак. Менимча, барча бандалар бутун хаёти давомида Аллохдан фақат ижобий фидбек олиш фикри билан яшасалар, яъни гунох ишлардан қочиб, фақат савоб ишларни қилишга харакат қилсалар, олам гулистон бўлар эди. Ана шу хақиқий фидбек бўлади . . . ! ! !
|
Категория: Qiziqarli malumotlar |
Просмотров: 862 |
| Рейтинг: 5.0/1 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|