Ҳиндистон шифокорлари делегацияси Наманганга ташриф буюради. Хабарларга қараганда, ташрифдан кўзланган мақсад наманганлик ҳамкасблар билан муайян алоқаларни ўрнатишдан иборат.
Хусусан, Намангандаги клиника фаолиятига Ҳиндистондан малакали кардиолог жалб этиш режалаштирилмоқда. Натижада мазкур клиникада Ўзбекистонда ҳали қўл урилмаган ноёб юрак жарроҳлиги операцияларини ўтказиш имкониятига эга бўлинади. Мутахассисларнинг фикрича, бундай мураккаб операцияларни мамлакатимизда амалга ошириш Ўзбекистон аҳолиси учун ҳар томонлама қулай бўлар эди. Ҳиндистондан малакали мутахассисни жалб этиш натижасида юртимизда ҳали қўл урилмаган кўплаб юрак хасталиклари бўйича жарроҳлик усулларини ўтказиш борасида тажриба орттиришга, мазкур йўналишда ечимини кутаётган масалаларга бархам беришга эришилади. Делегация таркибида Ҳиндистоннинг жаҳонда тан олинган етакчи мутахассис-жарроҳлари бор. Manba:darakchi.Uz