Ҳиндистон пойтахтидан сув тошқини ҳавфи борлиги сабабли одамлар эвакуация қилинмоқда.
Деҳли хукумати қутқарув хизматларига дарёга яқин жойларда яшайдиган барча оилаларни бугун эвакуация қилишни буюрди. Уларнинг ҳавфдан ҳоли худуларда жон сақлашлари учун палаткалар қуриб берилади.
Аввалроқ сув Индира Ганди номидаги халқаро аэропорт терминалларига ҳам кириб боргани хақида хабар берилган эди. Ҳозирда одамлар мактаб ва коллеж биноларида қўним топишган.
Хукумат одамларни кўчириш учун 10 та вертолёт йўналтирди. Кўп ҳинд аҳолиси тошқин сабабли уйларнинг томи ҳамда кўчаларда қолиб кетишган. Қутқарув амалиётларига армия ва ВВС ҳам жалб қилинган.
Метеорологлар ёмғирлар бир неча кун давом этишини маълум қилишди. Бу йил ёмғирлар мавсуми шимолий Ҳиндистонда жуда эрта бошланди, хусусан пойтахт Деҳлида ҳам. Кеча Ҳиндистоннинг шимолий штатлари Уттараханд ва Химачал-Прадешда 60 дан ортиқ киши табиий офат сабали ҳалок бўлди. Ҳиндистондаги ёмғирлар Ганга дарёсининг тошишига олиб келди. Юзлаб уйлар вайронага айланди, бунинг оқибатида беш кишидан иборат барча оила аъзолари тириклайин ер остида қолди.