Главная » 2013»Iyun»25 » Ҳиндистон армияси ўз тарихидаги энг йирик қутқарув ишларини амалга оширмоқда
05:26
Ҳиндистон армияси ўз тарихидаги энг йирик қутқарув ишларини амалга оширмоқда
Ҳиндистоннинг Уттараханд штатидаги сув тошқини ва ўпирилишлар оқибатида қурбон бўлганлар сони 6 500 кишини ташкил қилиши мумкин.
Аввалроқ ҳинд ОАВлари штат бош вазири Вижай Бахугунунинг сўзларига таяниб, табиий офат қурбонлари мингга яқин киши бўлиши мумкинлигини маълум қилишган эди.
Сўнгги маълумотларга қараганда, штат хукумати кеча тахминий қурбонлар сонини 6500 ўстирган. Ҳозирда вертолёт ёрдамида одамларни эвакуация қилиш ишлари ҳам қуюқ туман сабабли тўхтатилди. Бу эса ҳолатни янада қийинлаштиради.
Ҳозирда Уттараханд ва Химачал-Прадеш штатида 70 мингга яқин киши қутқариб олинган, 22 дан 50 мингга яқини қутқарувчиларни кутишмоқда. Ҳозирда Уттарахандда 680 кишининг жасади топилган, улардан 80 нафари яқинларига топширилган.
14 дан 17 июнгача қуйган тинимсиз ёмғирлар штатнинг асосий дарёлари Алакнанд ва Бхагиратни ўзанидан чиқариб юборган. Уттарахандда бир қанча муқаддас қадамжолари мавжуд бўлиб, у ерга ташриф буюрган зиёратчилар ҳам чорасиз қолишмоқда. Хукуматнинг берган маълумотларига қараганда, штатда 150 та кўприкка зарар етган.
Ҳозирда ҳинд армияси ўз тарихидаги энг йирик қутқарув операциясини амалга оширмоқда, унда 8 мингдан ортиқ ҳарбий ва 3 минг нафар чегарачи, қарийб 55 та вертолёт қатнашмоқда. Бундан ташқари, юзлаб полициячилар ҳам жалб қилинган.