Главная » 2013»Iyun»27 » Имомнинг аёлини ўйнаши» ёҳуд бир иллат изидан.
00:34
Имомнинг аёлини ўйнаши» ёҳуд бир иллат изидан.
Инсон дунёга келиб яшай бошларкан, ҳар кимнинг
олдига қўйган мақсади турлича. Кимдир юқори чўққиларга эришишни истайди, кимдир фақат ўз манфаатини ўйлайди, яна кимдир инсонларга нафим тегсин деб яшайди.. Орамизда шундай одамлар ҳам борки, беш кунлик дунёни фақат кайфу сафодан иборат деб ўйлаб, қалб кўзлари берк юради.. Токи уларга бир зарба бўлмас экан бу кўзлар кўра олмай юраверади. Аҳмад ва унинг дўсти Воил қилаётган ишлари ҳақида ўйламайдиган, Аллоҳдан қўрқмайдиган йигитлар эди.. Бир куни Воил дўсти Аҳмадга масжид имомининг аёли билан танишиб қолгани ҳақида гапириб берди… -"У мени уйига таклиф қилди. Мен уни эри тўсатдан келиб қолишидан қўрқяпман. Нима деб ўйлайсан, намоздан кейин имом билан бироз вақт гаплашиб ўтирсанг-чи…? Уни бироз вақтини олиб, чалғитиб, уйига вақтлироқ боришидан тўсиб турардинг…” деб таклиф берди. Аҳмад мийиғида кулиб, "Майли дўстим, сени илтимосинг ерда қолмасин” , - деди. Намоздан сўнг Аҳмад имомни олдига бориб, саломлашди. Бирга ўтиришни таклиф қилиб, суҳбатлаша бошлади. Бироз суҳбатлашиб ўтиришгач, имом уйига кетишга чоғланди. Аҳмад имом билан хайрлашиб бўлгач Воилга қўнғироқ қилиб, имом уйига қайтаётгани ҳақида хабар берди. Бир оздан сўнг Воил дўсти Аҳмадни олдига қайтиб келди ва нималар бўлганини мароқ билан сўзлаб берди… Шу зайлда орадан бир неча ойлар ўтди… Аҳмад ва имом ўртасида эса ишонч, дўстлик пайдо бўла бошлади. У имом билан кўп вақтини бирга ўтказадиган бўлди. Бир куни Аҳмад бечора имомга аёли унга билдирмасдан нималар қилаётганини, бор ҳақиқатни айтиб беришга қарор қилди. Имомни олдига бориб: "Шайх, очиғини айтадиган бўлсам мен сиз билан Аллоҳ учун вақтимни бирга ўтказмаётган эдим. Мен сиз билан дўстимни айбини ёпиш учун бирга эдим. Чунки сизни аёлингиз у билан сизга хиёнат қилаяпти….” Шайх нима деб жавоб берганини биласизми? - «Мен уйланмаганман!!! » – деди. Имом нималар деяпти?.. Нима мени алдамоқчими? Вазиятдан шундай чиқиб кетмоқчи-ми? Йўқ йўқ, умрида ёлғон гапирмаган одам энди ёлғон гапирармиди. Юзида ҳаттоки бирор ҳадик ўзгариш бўлгани йўқ-ку… Имомнинг бу гапи Аҳмад учун қаттиқ зарба бўлди. Нега Воил имомни уйланмаганини билган ҳолда ундан бундай қилишини сўради.. Кўз олди қоронғулашди.. Ҳаёллари жавоб ахтара тезлик ила ҳар бурчакка кириб чиқди.. Энг ёмон қўрққани… Ҳа, ҳа, энг қўрққани гумони ҳақиқат бўлиб чиқди.. «Дўсти» хиёнат қилаётган, хиёнат қилинаётган аёл - ўзининг аёли эди.. Кечагина «дўсти»га қалқон мисол туриб бериб, бир аёлнинг хиёнатига рози бўлаётган инсон ҳолати.. Била туриб имомнинг кўзини шамғалат қилишга уринган инсон ҳолати.. У эмас балки ўзининг кўзини шамғалат қилиб кетишди.. Балки бу ўзининг ҳам хиёнатларига берилган бир жазодир, балки даюсларча аёлини асрай олмаганининг жазосидир.. Балки дўстини қинғир йўлдан қайтармагани учундир.. Неки бўлганда ҳам жамиятимиздаги бундай иллатлардан огоҳ бўлишимиз, шунчаки кўз юмиб кетмасдан қайтишимиз, қайтаришимиз даркор.. Ҳадиси шарифда Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): "Кимки бирон ёмон ишни кўрса, қўли билан қайтарсин, қўлидан келмаса тили билан қайтарсин, буни ҳам қила олмаса қалби билан қайтарсин” – деганлар. Жамиятда бундай илллатлар бўлар экан буларга биз, керак бўлса ҳар биримиз сабабчимиз. Суннатга мувофиқ ҳар биримиз бунга ўзимизни масъул билиб огоҳ бўлмас, огоҳлантирмас эканмиз иллатлар илдиз отишда давом этаверади.. Робия Муҳаммад Ризо қизи