Главная » 2013»Iyun»28 » IKEA асосчиси 40 йил давомида солиқлардан қочиб яшади
06:36
IKEA асосчиси 40 йил давомида солиқлардан қочиб яшади
87 ёшли IKEA компанияси асосчиси Ингвар Кампрад Швейцарияда ўтказилган 40 йил хаётидан кейин она ватани Швецияга қайтишга қарор қилди.
Бир пайтлар ватанини тарк этишга уни жуда баланд солиқлар мажбур қилган эди. Салкам ярим аср давомида бизнесмен етарлича маблағ йиғди ва энди уни давлат билан бўлишишга тайёр.
Миллиардер ватанига қайтишган рафиқаси Маргарета Стеннертнинг ўлимидан икки йил ўтгач қарор қилди. Энди у даромад солиғини тўлашга мажбур ҳисобланади. Бироқ у қочиб кетган "ҳашамат" солиғини тўлашига тўғри келмайди – ушбу солиқ 2007 йилда бекор қилинган.
IKEA компаниясидаги ўз улушини Кампрад ҳар эҳтимолга қарши ҳорижда рўйҳатга олинган ҳайрия ташкилотлари ҳисобига ўтказиб қўйган. Кампрад Швецияни 1970 йилларнинг бошида тарк этган эди. У билан бирга шу йил мамлакатни яна бир скандинавиялик миллиарлер Tetra Pak компанияси асосчиси Ханс Раузинг ҳам тарк этган. Кампраддан фарқли ўлароқ АҚШда яшаётган бу бизнесмен ватанига қайтмоқчи эмас.
IKEA компанияси дунё бўйича мебель ва уй жиҳозлари сотиш билан шуғулланадиган йирик магазинлар тармоғига эга компания ҳисобланади. Унга 1943 йилда асос солинган. Айни дамда унинг "отаси" 52 миллион долларга эга.